Сьерра Леонеда Эбола безгагидан вафот этган кишилар жасади баъзан бир неча кунлаб кўчада қолиб кетади, деб ёзади Euronews.
Ҳукуматнинг тан олишича, Эбола оқибатлари билан курашиш учун тиббиёт ходимлари сони умуман етарли эмас.
Ўтган ҳафта Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Фритаунда 400 нафар санитарни профессионал тайёрлашни бошлади. Бироқ инфекция тарқалиши шу тезликда давом этадиган бўлса, ушбу ходимлар ҳам камлик қилиб қолиши мумкин.
Беморлар билан ишловчи тиббиёт ходимлари орасида ўлим даражаси аввалгидек юқори бўлиб қолмоқда. Шу пайтгача икки юздан ортиқ санитар вафот этган. Минтақада Эбола безгагидан ўлганларнинг умумий сони 3439 тага етди.
Изоҳ (0)