Украина президенти Пётр Порошенко Житомирская вилоятидаги бронетанк заводига ташриф буюриб, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати билан танишди, дея хабар бермоқда Segodnya.ua.
У ерда президент ишчиларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун уч сменали иш графигига ўтиш имкониятини кўриб чиқишга чақирди.
Корхона ходимлари билан суҳбатлашар экан, у ушбу заводнинг мамлакат мудофаасида тутган муҳим ўрнини қайд этди.
Порошенко Олий Бош қўмондон сифатида бутун дунёни Украинани қўллаб-қувватлашга сафарбар этишга ваъда берди.
«Бутун дунё Украина суверенитети, мустақиллиги, озодлиги ва демократиясини ҳимоя қилган ҳолда биз билан ёнма-ён туради. Ҳар қандай истилочи эса Украинага ҳужум қилгани учун халқаро изоляцияда қолади ва бунинг товонини тўлайди», — деди президент.
Изоҳ (0)