Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати полицияси ерга тириклайин кўмиб ташланган ва тасодифан қўшниси томонидан қутқарилган етти ёшли Тану исмли қизчанинг қариндошларини қидирмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ситапур округи префекрураси маълумотларига кўра, қамиш плантациясидаги ишчи бола қичқириғини эшитади ва овоз келган томонни мўлжалга олиб келиб, ернинг ҳаракатга келаётганини сезади. Шундан кейин қизчани ковлаб чиқариб олади.
Маҳаллий полиция версиясига кўра, қизчанинг амакиси ва келинойиси уни қишлоқ ярмаркасига айлантириш баҳонасида уйидан олиб келади. Кейин уни бўғиб ўлдириб, аввалдан тайёрлаб қўйилган чуқурга кўмиб қўяди. Мўъжиза туфайли тирик қолган қизалоқ касалхонага ётқизилган ва хабарларга кўра, ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Қариндошлари қизчани нима учун ўлдирмоқчи бўлгани номаълум, бироқ ёш қизчалар қотиллиги Ҳиндистонда тез-тез учраб туради. Ҳинд жамиятида аёллар ҳалигача дискриминацияга учрайди.
Ҳинд оилаларида, айниқса қашшоқ оилаларда қизлар «ортиқча харажатли юк» ҳисобланади, ва кўпчилик ота-оналар ўғил фарзандларни афзал кўради.
Изоҳ (0)