Жанубий Корея аҳолиси туғилиш даражасининг пастлиги туфайли 2750 йилга келиб йўқ бўлиб кетиши мумкин, дея хабар берди «Сегодня» Жанубий Корея Миллий ассамблеяси тадқиқот хизмати прогнозига таяниб.
Экспертларнинг эслатишича, бугунги кунда Жанубий Кореяда 50 миллион киши яшайди. 2013 йилда ҳар бир аёл учун туғилиш коэффициенти 1,19 болани ташкил этган. Бундай тенденция давом этадиган бўлса, 2136 йилга келиб, мамлакат аҳолиси сони 10 миллион кишигача камайиб кетади, 2750 йилгача эса Жанубий Корея умуман йўқ бўлиб кетиши мумкин, дея огоҳлантирди мутахассислар.
Нашрнинг таъкидлашича, 2006 йилдаёқ Оксфорд университети олими Дэвид Коулман Жанубий Корея мамлакатда туғилиш камлигидан дунёда аҳолиси қирилиб кетган биринчи мамлакатга айланиши мумкинлигини башорат қилган эди.
Изоҳ (0)