Европанинг Россияга қарши киритган санкциялари ва унинг жавоб чоралари Франция, Испания, Италия, Германия каби давлатлардаги иқтисодий вазиятларга анча салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунда Европанинг 5 миллиард евро маблағи ва 130 минг иш ўринлари хавф остидадир, деб ёзади Euronews.
Россия Евроиттифоқнинг учинчи энг муҳим савдо шериги бўлса, Россия учун ЕИ биринчи шерикдир. Бироқ савдо баланси Европа фойдасига шаклланмаяпти. Европа комиссияси маълумотларига кўра, 2013 йилда ЕИнинг 28 мамлакатига Россиядан импорт ҳажми экспорт ҳажмидан 86,7 миллиардга ошиб кетган.
Россиянинг Европа мевалари, сабзавотлари, гўшти, балиғи ва сутига эмбаргоси туфайли вазият янада чигаллашди. ЕИ фермерларга ёрдам тариқасида 125 миллион евро ажратган бўлса-да, Европадаги барча минтақалар зарар кўрди.
Бу Европа иқтисодиётида жиддий асорат қолдириши мумкин. Биргина Польшада ялпи ички маҳсулот 0,6 фоизга камайиши кутилмоқда. Москва ҳисоб-китобларига кўра, ўзаро санкциялар Россияда инфляциянинг 1 фоизга ўсишига олиб келади.
Бироқ европаликлар асосан нефть ва газ етказиб бериш эмбаргога учрашидан хавфсирамоқда. Европа қишни Россия газисиз ўтказа олмайди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)