Украина шарқида украин армияси ва айирмачилар ўртасида жанговар ҳаракатлар давом этмоқда, деб ёзади Euronews. Аксилтеррорчилик операциялари ҳудудида артиллерия отишмаларида тинч аҳоли ҳам ҳалок бўлмоқда.
Reuters хабарига кўра, бир миллион аҳолига эга Донецк шаҳридан ҳозиргача камида 300 минг киши қочиб кетган. Уларнинг кўпчилиги Россияга йўл олмоқда. Жангларга қарамай, Донецк ва Москва ўртасида поездлар ҳаракатланмоқда.
Россия ҳукумати Украина шарқида гуманитар офатнинг олдини олиш учун тезкор чоралар кўриш кераклиги ҳақида гапирмоқда.
Изоҳ (0)