10 август, якшанба куни Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates авиакомпаниясига тегишли самолёт двигатели АҚШнинг Бостон шаҳрига қўниш вақтида ёниб кетди. Дубайдан учиб келган «Боинг» бортида 368 киши бўлган, дея хабар берди «РИА Новости».
Хабар берилишича, ёнғин бартараф этилган.
Авиакомпания «Боинг 777-300» самолёти двигатали қўниш чоғида кичик ёнғинга учраганини тасдиқлади. «Барча 349 йўловчи ва 19 нафар экипаж аъзолари самолётни тарк этиб, аэропорт терминалига ўтказилди», — деди Emirates вакили.
Ҳодиса туфайли авиакомпаниянинг Бостонга бошқа рейслари кечиктирилган.
Изоҳ (0)