Евроиттифоқ Россияга қарши жорий қилган санкциялар ва Россиянинг жавоб чоралари натижасида Грециядаги мўйна савдоси бўйича халқаро марказ ҳисобланган Кастория шаҳри йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳақда «Сегодня» нашри хабар берди.
Греция мўйнадўзлари ассоциациясининг мамлакат бош вазирига ёзган мактубида айтилишича, шаҳар иқтисодиёти мўйна маҳсулотларининг 80 фоизини сотиб оладиган россиялик мижозларга боғлиқ.
Унда агар Россия эмбаргони кенгайтириб, унга мўйна буюмларини ҳам киритадиган бўлса, бу шаҳар учун ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқариши айтилади.
Грецияда мўйна буюмларга ихтисослашган ишлаб чиқарувчиларнинг катта қисми Кастория ва унга қўшни Сиатиста шаҳрида жойлашган. Ушбу ҳудуддаги аҳолининг 60 фоизи бевосита ёхуд билвосита мўйна ишлаб чиқаришга алоқадор.
Изоҳ (0)