Apple компанияси кузда тақдим этилиши кутилаётган iPhone 6 смартфонини рекорд даражада сотишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Компания бошланғич сотувлар учун 70—80 миллион дона iPhone 6 смартфонининг икки хил: 4,7 ва 5,5 дюймли турларини ишлаб чиқаришни буюртма қилган.
Эслатиб ўтамиз, Apple ўтган йил биринчи марта бирданига икки хил турдаги: iPhone 5s ва iPhone 5c смартфонларини тақдим этган эди. Ўшанда компания илк сотув учун 50—60 миллион дона қурилма буюртма қилган.
сўнгги маълумотларга кўра, Foxconn ва Pegatron компаниялари кейинги ойдан юқори суратда iPhone 6 смартфонининг 4,7 дюймли турини ишлаб чиқаришни бошлайди. 5,5 дюймли смартфонни ишлаб чиқариш эса сентябрда бошланади ва бу ишни фақат Foxconn амалга оширади.
Изоҳ (0)