16 июль, чоршанба куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни қабул қилди, дея хабар беради UzDaily.uz.
Қирғизистон Республикаси президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув давомида Ўзбекистон-Қирғизистон алоқалари юзасидан долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев икки мамлакат ўртасидаги мавжуд бўлган долзарб масалаларни ҳал этиш ҳамда ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)