Ўзбекистон Президентининг 2014 йил 3 июлдаги қарори билан давлат мулкидан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланишни таъминлаш ва давлатга тегишли фойдаланилмайдиган ва қуриб битказилмаган объектлардан фойдаланиш мақсадида 299 та иншоот бузиб ташланади. Бу ҳақда Anhor.uz хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикасидаги 52 та, Андижон вилоятида 28 та, Бухоро ва Жиззахда 9 тадан, Қашқадарёда 28 та, Навоийда 26 та, Наманганда 16 та, Самарқандда 6 та, Сурхондарёда 58 та, Сирдарёда 6 та, Фарғонада 29 та ва Хоразм вилоятида 32 та объект бузиб ташланади.
Бузиладиган иншоотлар рўйхатидан асосан қуриб битказилмаган ёки фойдаланилмаётган даволаш муассасалари, дўконлар, туғруқхоналар, ҳаммомлар, болалар боғчалари, мактаблар бинолари ўрин олди.
Изоҳ (0)