Халқаро олимпия қўмитаси ижроқўми Норвегия пойтахти Осло, Хитой пойтахти Пекин ва Қозоғистон шаҳри Олма-Отани 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинлари мезбонлигига номзод сифатида расман рўйхатдан ўтказди, дея хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
«Кун»нинг ёзишича, Олимпиада — 2022 мезбони номи 2015 йилнинг ёзида Малайзия пойтахтида бўлиб ўтган анжуманда эълон қилинади. 2018 йилги қишки Олимпиада ўйинлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Олимпиада — 2022 мезбонлиги учун курашдан Швеция пойтахти Стокголм, Польшанинг Краков ва Украинанинг Лвов шаҳарлари чиқиб кетган.
Изоҳ (0)