Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида жойлашган «Аҳмат Арена»да 35 ёшли Руслан Чагаев ва 41 ёшли пуэрто-рикалик Фрес Окендо ўртасида жанг бўлиб ўтди. Улар WBA версияси бўйича супер оғир вазнда доимий жаҳон чемпиони номи учун ўзаро беллашди. Бу ҳақда Sport-express.ru хабар берди.
Жанг 12 раунд давом этди ва ҳакамлар қарори билан Россия номидан иштирок этган Чагаев ғолиб бўлди (114-114, 115-113, 115-113). Энди Чагаев ҳисобида 33 та ғалаба (20 та нокаут), 2 мағлубият ва бир дуринг бор.
Нашрнинг таъкидлашича, Чагаев WBA титулини иккинчи марта қўлга киритди. 2007 йилда у россиялик Николай Валуев устидан ғалаба қозонган. 2009 йилда эса Владимир Кличкога имкониятни бой берган. 2011 йилда яна бир россиялик Александр Поветкинга очколар бўйича ютқазиб қўйган.
Изоҳ (0)