Ўзбекистонда пахта саноати учун гидропресслаш ускунасини ишлаб чиқаришга ихтисослашган машинасозлик заводи қурилади. Бу ҳақда «Жаҳон» агентлиги хабар берди.
«Ўзпахтасаноат» маълум қилишича, ушбу объект 2014 йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилади. Корхона қуввати яқин ўн йил ичида пахта толаси боғламини ўраш учун мўлжалланган пресс-техниканининг ўрнини босиши мумкин.
Биринчи босқичда ушбу лойиҳага Хитойнинг «Синокот» компанияси 3 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестиция киритади.
Изоҳ (0)