Татаристон республикаси ваколатхонасида «Нобел умидлари» кимё бўйича I Халқаро Олимпиада ғолиблари ва иштирокчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу олимпиада Қозон Миллий тадқиқот технологик университети (ҚМТТУ) томонидан ташкил қилинди. Бу ҳақда Татаристоннинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг апрелида ўтказилган олимпиадада МДҲ давлатларидаги бошланғич ва ўрта касбий таълим муассасалари ўқувчилари кўнгилли равишда қатнашди.
Ўзбекистондан 100 га яқин лицей ва коллеж ўқувчилари ушбу олимпиаданинг сиртқи турида иштирок этди, ундан 30 киши муваффақиятли ўтиб, 28—29 апрель кунлари Тошкентдаги «Россотрудничество» ваколатхонасида тест шаклида имтиҳон топширди. Ғолибларнинг энг катта қисми — 10 нафари ўзбекистонлик йигит-қизлар бўлди.
ҚМТТУ ректори номидан ғолибларга сертификат ва дипломлар топширилди. Улар ёрдамида ёшлар университетнинг турли йўналишларига имтиҳонсиз қабул қилинади.
Изоҳ (0)