«Ўзулгуржисавдоинвест» ассоциацияси мутахассислари Калифорния қишлоқ хўжалиги технологиялари институти (California Agricultural Technology Institute)га ташриф буюриб, Америка агросаноат фирмалари тажрибалари билан бевосита танишгач, Қашқадарё вилоятида эртапишар полиз экинлари экспортини ташкил қилиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқишди. Бу ҳақда «Правда Востока» хабар берди.
Лойиҳа доирасида «Қашқадарё тижорат савдо» МЧЖ улгуржи савдо базаси ҳудудидан қатор Европа шаҳарларига «Жиян» навли қовунлар доимий равишда юк рефрижераторларида жўнатилади.
Қовунлар мева ва сабзавотлар учун ўрам ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи компаниялардан бири — Италиянинг TECO S.r.l. фирмаси ишлаб чиқарган гифрокартон ўрамларда ташилади. Бу қовуннинг манзилга бус-бутун ва барра кўринишда боришини таъминлайди.
Изоҳ (0)