Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиянинг Сицилия шаҳрида деярли бир аср аввал амалга оширилган жиноят фош этилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Фото: Euronews

Фото: Euronews

Полициячиларнинг маҳаллий «коза ностра» мафиясига қарши кенг кўламдаги операцияси доирасида жиноятчининг изига тушишга муваффақ бўлишди. Мафия фаолиятига алоқадор 95 киши қўлга олинган бўлиб, уларнинг орасида маҳаллий мафия оилаларининг кўзга кўринган аъзолари бор.

Қўлга олинганлардан бири телефон орқали сўзлашуви чоғида, уюшган жиноятчиликка қарши курашган машҳур полициячи Жо Петрозино қотилининг исмини айтиб ўтган. У 1909 йили Палермо шаҳрида отиб ўлдирилган. Унинг ўлимида маҳаллий мафиянинг «чўқинтирган отаси» гумон остига олинган, бироқ айбловлар қўйилмаган эди.

Петрозино номи билан Нью-Йоркдаги боғларнинг бири аталган булиб, у ҳақда фильмлар суратга олинган ва китоблар чоп этилган. Ҳибсга олинган мафия аъзоларини жиноятчилик, ноқонуний молия операциялари ва пул ундириш каби жиноятларда айблашмоқда. Полиция берган маълумотларга кўра, улар маҳаллий тадбиркорларга бож солиб, ўз «паноҳлари» учун ҳар ойда умумий даромаднинг 3 фоизини талаб этишган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган