Киевдаги «ультраўнг» ҳаракатлар тарафдорларининг намойишлари милиция билан тўқнашувларга олиб келди. Euronews ёзишича, миллатчиларнинг маршлари «Рус дунёси» жамияти аъзоларининг акцияларига жавобан уюштирилган. Улар Россия билан бирдамликка чақириб, «Киев хунтаси»га қаршилик қилишни даъват этган.
Миллатчиларнинг етакчиларидан бири айтишича, айирмачилар Киев—Печерск ибодатхонаси ҳудудида Киев Халқ республикаси тузилганини эълон қилмоқчи. Донецклик етакчилардан бири Киевда ҳукуматга қуролли қаршилик кўрсатиш ниятини билдирган. «Биз бу ерда қуролли қаршиликка йўл қўймаймиз!» — дейди миллатчилар.
Ниқоб кийган ёш йигитлар Киев—Печерск ибодатонаси ёнидаги намойишдан сўнг Россия «Сбербанк»и бўлимига футбол ишқибозлари кўмагида ҳужум уюштиришган. Гувоҳлар сўзларига қараганда, улар ойналарни синдириб, ичкарига портловчи мушаклар ирғитган.
Изоҳ (0)