Ракетага қарши мудофаа тизимидаги Америка тутувчи ракеталари шартли душман ракетасини нишонга урди. Бу 2008 йилдан буён тутиш бўйича илк муваффақиятли синов бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
Синовнинг муваффақиятли кечгани узоқ масофага учувчи баллистик ракеталарни тутиб олиш учун ер усти таянч базаси тизимини ишлаб чиқаётган Boeing корпорациясига ишни охиригача етказиш имконини беради.
Таъкидланишича, 2004 йилдан буён саккизта синов ўтказилган бўлса, улардан фақат бештаси омадли кечган.
Қолган тафсилотлар маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)