Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР яна бир ракета синовини муваффақиятли ўтказди. Бунда улар Жанубий Корея ракетага қарши мудофааси воситаларига бардош бера олиш имкониятларини текшириб кўрди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

Синовдан ўтган No-Dong баллистик ракетаси 1,3 минг километр масофага уча олади ва Япониянинг бутун ҳудудидаги барча нишонларни йўқ қила олади.

2014 йил мартида ушбу ракетанинг учиш бурчаги ўзгартирилган, натижада унинг парвоз масофаси 650 километргача қисқарган. Экспертлар ҳисоблашича, бу ҳолда No-Dong Жанубий Корея ҳудудидаги нишонларни ура олади. Сеулдаги Patriot ракетага қарши мудофаа қурилмалари эса бурчак ўзгариши натижасида тезлиги ошган No-Dong’ни тутиб ололмайди.

Бундай вазиятларни ҳисобга олган Сеул айни пайтда узоқ масофага учувчи зенит ракеталарини ишлаб чиқмоқда. Улар No-Dong энг юқори тезлик олиб улгурмасидан, уни ўз траекториясининг юқори қисмида ура олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди