Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР етакчиси Ким Чен Ин 167-ҳарбий-денгиз флоти қисмлари қароргоҳидаги сувости кемалари экипажларининг ҳарбий шайлигини текширди. Базада Ким Чен Инни Шимолий Корея ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони катта вице-адмирал Ким Мён Сик кутиб олди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

«ИТАР-ТАСС» хабар беришича, Ким Чен Ин 748-сувости кемасининг манёврларини шахсан бошқариб борди ва унинг экипажини моҳирона хатти-ҳаракатлари учун мақтаб қўйди.

У субмариналар базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш буйруғини берди. «Сувости ва сувусти операциялари самарасини ошириш учун субмариналар экипажларини тезкорлик билан тайёрлаш керак», — деди у.

Ким Чен Ин сувости денгизчилари маиший шароитларини яхшилашни буюрди. Уларга дурбин ва автоматлар ҳадя этди ҳамда улар билан эсдаликка суратга тушди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк