Пойтахтдаги Ўзбекистон Миллий матбуот марказида аҳолини юқумли касалликлардан ҳимоялаш, мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу соҳага йўналтирилаётган давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, ОИЦга қарши кураш маркази олимлари, шифокорлар, санитария-эпидемиология назорати марказларининг тарғибот ишлари бўйича масъул ходимлари ва журналистлар иштирок этди.
Тадбирда мамлакатда санитария-эпидемиология муҳитини барқарор сақлаш, эмлаш орқали аҳоли, хусусан, болаларни юқумли касалликлардан ҳимоялаш, бу соҳага ажратилаётган бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш масалаларига муҳокама қилинди.
Мамлакатда қабул қилинган миллий эмлаш дастурига асосан, 18 ёшгача бўлган болалар 10 та юқумли касалликка қарши иммунизацияга жалб этилмоқда. Жумладан, бўғма, кўк йўтал, қизамиқ, қизилча, тепки, гепатит «В» каби хасталикларнинг олдини олишга эришилмоқда. Белгиланган қатламни тўлиқ қамраб олган ҳолда, узлуксиз равишда ташкил этилаётган ваксинасия тадбирлари самарасида Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Полиемиелитдан холи ҳудуд» сертификатига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)