Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Владимир Путин фикрича, фашизмга қарши биргаликдаги уруш хотираси аксилгитлерлик коалицияси бўйича иттифоқдош мамлакатларнинг келажакда ўзаро ҳамкорлик ўрнатишларига ёрдам беради.

Фото: Euronews

Фото: Euronews

Пайшанба куни Парижда Путин Британия бош вазири Девид Кэмерон билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, дея хабар берди Euronews.

«Вазиятни ўзгартириш керак, — деди Кэмерон. — Бунинг учун россияликлар янги президентни узил-кесил тан олиши, у билан учрашиши керак. Урушни тинчитиш, қурол-яроғ ва одамларнинг чегарадан ўтишларини тўхтатиш зарур».

Айни пайтда Украинанинг янги сайланган президенти Пётр Порошенко Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашди. У ўзининг лавозимга келиши билан Украинадаги вазиятни тартибга солишнинг янги имкониятлари пайдо бўлишини таъкидлади.

Порошенко шунингдек, Нормандиядаги тантанали маросимда Путин ва Ғарб етакчилари билан бирга иштирок этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди