«Катта еттилик» таркибида бўлмаса-да, Путин аҳамиятли медиа-персона бўлиб қолмоқда: Сочида француз журналистлари билан уюштирилган матбуот анжуманида Путин Россия қўшинларининг Украинага киритилгани ҳақидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
«Агар уларда исбот бўлса, кўрсатишсин, — деди Путин. — Гапириш бошқа, далилга эга бўлиш бошқа».
Украинадаги мураккаб вазият юзасидан кўпчилик икки мамлакат етакчиларининг келишувига умид қилмоқда. Уларнинг ҳар иккаласи низоларга барҳам бериш йўлларини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган. Путиннинг фикрича, Украинанинг янги сайланган президенти ҳаммасини янгидан бошлаш имконига эга.
«Порошенконинг қўли ҳали қон бўлгани йўқ, у жазо операциясини тўхтатиб, ўз мамлакати шарқи ва жанубидаги фуқаролар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши мумкин», — дея таъкидлади Владимир Путин.
Изоҳ (0)