Хитой ҳукумати талабларига мувофиқ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Пекин ва Урумчи рейсларида парвоз этувчи йўловчиларга Хитой ҳудудига ҳайвон ва ўсимлик маҳсулотларини багаж ва қўл юки сифатида олиб кириш тақиқланади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу талабга риоя қилмаган йўловчиларга 50 минг юань (тахминан 18 миллион 300 минг сўм) миқдорида жарима солинади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 1 январидан Хитой ҳукумати томонидан мамлакат ҳудудига Кhat (Catha Edulis) психотроп моддаси олиб кирилиши тақиқланган.