Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Beeline алоқа оператори бинолардан бирида ёнғин натижасида база станцияси ишдан чиққан Андижон вилоятининг Марҳамат туманида алоқа хизмати тиклангани ва барча сервисларнинг янгиланганлиги ҳақида хабар берди.

Фото: Beeline

Фото: Beeline

«Шанба кунидаги ҳодиса натижасида ёнғин остида қолган база станцияси билан бирга 24 база станцияси ишдан чиқди. Мутахассисларимиз алтернатив йўллар орқали алоқа каналларини йўналтирган ҳолда алоқани тўлиқ ҳажмини тиклай олди», — деди компаниянинг техник директори Денис Котляренко.

Эслатиб ўтамиз, Марҳаматдаги Beeline’нинг асосий база станцияси ёнғиндан зарар кўрган бинонинг томида жойлашган эди.

«Бугунги кунда кенг миқёсли ўчиб қолиш оқибатлари тўлиқ бартараф этилди, ва аввал мавжуд 24 база станциядан 23 таси ишламоқда, — дейди Beeline’нинг Шарқий филиали директори Санжарбек Иминов. — Маълум сабабларга кўра, оловдан зарар кўрган антеннани таъмирлашнинг иложи йўқ, бироқ уни алмаштириш вақтида захирадаги қувватга эга қўшни станцияларга юкни тақсимлай олдик. Марҳамат туманининг аввалги қоплами тўлиқ тикланди».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди