Нукусдаги Дўстлик каналининг қирғоқ ҳудудларида реконструкция ишлари давом этмоқда. Қирғоқ бўйлаб боғ зонаси пайдо бўлади, деб ёзади Gazeta.uz
Канал бўйидаги 2,5 километрга чўзилган майдонда аттракционлар, умумий овқатланиш объектлари, яшил ҳудудлар, жумладан, япон боғи, музей ва бошқа кўнгилочар иншоотлар қад кўтаради.
Хабарда айтилишича, реконструкция қилинаётган қирғоқ ҳудуди бўйлаб 6 метрлик тротуарлар қурилади, у ерда велосипедчилар бемалол учиши мумкин бўлади.
Боғ ҳудуди фойдаланишга топширилгач, каналда сайр қилиш учун мўлжалланган катерлар қатнай бошлайди.
Изоҳ (0)