Енг йирик алоқа оператори Beeline (Unitel МЧЖ ва «Бузтон» ҚК) Андижон вилоятининг Марҳамат туманида қайта тиклаш ишлари олиб борилаётганини хабар қилмоқда. 31 май, шанба куни Марҳамат туманидаги шаҳар биноларининг бирида ёнғин содир бўлди, бунинг натижасида ижарага олинган том майдонида Beeline’нинг база станцияси ишдан чиқди.
«Афсуски, ёнғин ҳақида эшитмаган яқин орадаги туман аҳолиси ҳам унинг оқибатини сезишди, — воқеани шарҳлади Unitel’нинг техник директори Денис Котляренко. – Гап шундаки, оловдан деярли йўқ бўлиб кетган база станцияси асосий бўлиб, унинг ишдан чиқиши оқибатида, йигирмадан ортиқ база станциялари ўчган. Албатта, барча имкониятларни жамлаган ҳолда, ускуналарнинг ишини янгилаш бўйича улкан ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз».
Қайта тиклаш ишларининг натижалари ҳақида компания яқин вақт ичида хабар беради.
Изоҳ (0)