Ўзбекистон фуқароси Малайзияга гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлганида Куала-Лумпур халқаро аэропортида қўлга олинди. Бу ҳақда Anhor.uz хабар берди.
Аэропорт божхона назорати директори Датук Чик Омар Чик Лим маълум қилишича, 50 ёшли киши Тошкентдан Малайзия пойтахтига учиб келган. Унинг юкини сканердан ўтказиш чоғида ғалати вазият кузатилган. Шундан сўнг юкларининг барчасини пухталик билан текширишга қарор қилишган. Натижада Ўзбекистон фуқароси юклари орасидан еттита қаҳва пакети топилган, уларнинг ичи метамфетаминлар билан тўлдирилган.
Ўзбекистон фуқаросига ўлим жазоси белгиланиши мумкин — Малайзияда мамлакатга гиёҳванд моддалар киритишга уриниш хатти-ҳаракатлари айнан шундай тарзда жазоланиши белгиланган.
Изоҳ (0)