Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Радзивил Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича IAAF World Challenge мусобақасининг бешинчи босқичида 1 м 95 см баландликни забт этиб, кумуш медаль совриндори бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Светлана Радзивил. Фото: zimbio.com

Светлана Радзивил. Фото: zimbio.com

Мусобақада олтин медални хорватиялик Ана Шимич (1 м 98 см) қўлга киритган бўлса, Испания вакили Рут Бейтиа (1 м 92 см) бронза медаль билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йили Гуанчжоу шаҳри (Хитой)да бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Светлана Радзивил олтин медалга сазовор бўлган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)