Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги чорвачиликка ихтисослашган «Баҳоуддин-Илҳом» фермер хўжалигида шифобахш эчки сутини етиштириш кенг йўлга қўйилмоқда. Шу мақсадда Германиядан зотдор оқ эчкилар келтирилди, деб ёзади ЎзА.

Фото: гениэссерпфаде.де

Фото: гениэссерпфаде.де

— «Агробанк»нинг Беруний филиалидан олинган 49 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳисобига 35 бош оқ эчки ва 12 бош улоқча харид қилдик, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Мансур Шомуродов. – Тез кўпаядиган бу зотдор эчкилар йилига икки марта уч-тўрттадан улоқ ва кунига 5 литрдан зиёд сут беради. Сути қуюқ ҳамда саломатлик учун ниҳоятда фойдали.

Хўжаликнинг 40 гектарли серўт яйловида боқилаётган оқ эчкилар Оролбўйи иқлим шароитига тезда мослашиб кетди.

Айни пайтда хўжаликда озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда балиқчиликни йўлга қўйиш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Бу яна ўн нафарга яқин ёшни иш билан таъминлаш имконини беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)