Тошкентдаги Анҳор канали соҳиллари ва у ерда жойлашган объектлар 2014 йилда капитал реконструкция қилиниши кутилмоқда. Anhor.uz нашри каналнинг реконструкциядан кейинги ҳолати суратларини тақдим этди.
Хабарда таъкидланишича, Тошкентдаги биринчи замонавий кўприк ҳам таъмирланади. Ушбу кўприк 100 йилдан зиёд вақт муқаддам, 1913 йилда ғиштдан қурилган.
Ушбу суратлар 3D форматда тайёрланган бўлиб, улар Шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан тақдим этилган.
Аввалроқ, Анҳор канали соҳилларида соҳилбўйи пиёдалар кўчаси ва мамлакатдаги биринчи жамоат велойўлаги қурилиши бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)