Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент солиқ коллежида «Солиқ билимлари – болаларга» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ташкил этилган танловда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этди.

Танловда Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати мавзусидаги иншо, солиқлар нимага сарфланиши ҳақида электрон тақдимот, солиқ соҳасига оид суратлар шарҳи, соҳанинг ҳикояларда акс эттирилиши каби йўналишлардаги энг яхши асарлар танлаб олинди.

Бухоро шаҳридаги 34- ва 21-умумтаълим мактаблари ўқувчилари Миржаҳон Исломов ва Севил Ҳикматова, Тошкент солиқ коллежи ўқувчилари Миркарим Фозилов ва Кристина Честних турли йўналишлар бўйича биринчи ўрин ғолиби, деб топилди.

Ғолиб ҳамда совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Жулия Робертс ўзи овқат пиширади, болаларини мактабга олиб боради, итлари билан сайр қилади ва “Оскар”дан кўра оддий ҳаётни қадрлайди
Марказий Осиё
Туркманистон бу йил 1 млн тоннадан ортиқ пахта йиғиб олишни режалаштирмоқда
Маҳаллий
Навоийда ўзганинг 31 бош қўйини ўғирлаган шахслар қўлга олинди