• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Алишер Қодиров уни ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка тортмоқчи

    Депутат Алишер Қодиров уни ҳақорат қилганларни жазоламоқчилигини маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Интизомсизга марҳамат қилиб жамиятда низомни беқадр қилаётганимизни тушундик. Эркин жамият миллий тараққиётнинг ўзагидир. Эркинлик — фаросати борлар учун имконият, фаросати йўқ нотавонлар учун заҳмат олиб келади.

    Танқидларга очиқмиз, мулоқот ва муҳокама вазифамиз, лекин оммавий чиқишларда ҳақорат ишлатадиган фаросатида нуқсонлиларни жазолаш орқали жамиятни ўзгаришига ҳисса қўшмоқчимиз”, деб ёзди у ва сўзининг сўнггида  #haqoratjazolanadi дея ҳештег қолдирди.

    “Миллий тикланиш” партияси раҳбари 23 январь куни “газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармаслиги”ни айтганди.

    “Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин. Тилла қатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди”, деб ёзганди депутат ўз саҳифасида.

    У электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб, газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганиш кераклигини таъкидлаганди.

    Бу ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар депутатни бу фикрлар учун ҳақоратлаб изоҳлар ёзмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (7,5 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев Алишер Қодировнинг газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиш қимматга тушаётгани ҳақидаги фикрлари ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинаётганини айтди.

    “Унинг гапларини тўлиқ ўқиган ҳар қандай киши масала долзарблиги ва тўғри эканини яхши англайди. Гап шундаки, депутат газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкинлигига эътибор қаратади. Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб, газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганишимиз кераклигини таъкидлайди. Аслида мақсад ҳам шу. Ҳукумат даражасида яқинда бўлган видеоселектор йиғилишларида “яшил” энергетика соҳасини ривожлантириш муҳимлигини ҳар томонлама асослаб берилди”, дейди Жавлон Абдуллаев.

    Депутат чекланган ресурслар тақчиллиги муттасил ошиб бориши, эҳтиёжлар ҳам, аҳоли сони ҳам шунга мутаносиб тарзда ўсаётганини қайд этиб ўтиб, масаланинг ечими қайта тикланувчи муқобил энергияга ўтиш эканини айтди.

    “Эътибор қарацак, биз ҳар сафар мисол келтирадиган ривожланган давлатларнинг барчаси мана шу йўлдан кетган ва давом этмоқда. Газ сотилади, ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Аҳоли эҳтиёжи эса қайта тикланувчи, яшил энергетика орқали қопланиш сари ҳаракат кетмоқда. Бу бирламчи эҳтиёжнинг узоқ муддатли узвийлигини ҳам таъминлайди. Шундай экан, янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини татбиқ этиш масаласини нима учун қўлламаслигимиз керак”, дейди депутат.

    23 январь куни президент раислигида бўлиб ўтган видеселектор йиғилишида 18 минг хонадон газда индивидуал иситиладиган қилиб қурилгани учун фойдаланишга қабул қилинмай тургани айтилганди. Мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ҳар бир ҳолатни ўрганиб, масаланинг ечими бўйича ҳукуматга таклиф киритиш топширилди. Бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйларни марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қуриш зарурлиги қайд этилди.

    31 январ, 12:37   Изоҳ (0)   18426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Алишер Қодиров#газ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутат Алишер Қодиров аҳолининг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини камайтириш йўлини таклиф қилди

    06.12.2020, 19:23

    «Энергия сотиш компаниялари ўзи даромад кўрмагунича соҳада ўзгариш бўлмайди» — Алишер Қодиров

    17.11.2022, 10:50

    «Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда

    05.12.2022, 15:41

    Ўзбекистон энергетика бозорида монополия бекор қилинади

    09.07.2024, 10:03

    “Муқобил энергия манбаларини ўрнатиш бу – давлат сиёсати” — Шавкат Мирзиёев 

    27.08.2024, 21:34

    Парламентдаги тортишув: Алишер Қодиров ва депутатлар автобус йўлаклари масаласида спикерга қарши чиқди

    12.12.2024, 20:21

    “Яқин икки йилда барча коммунал хизматлар бир пакет сифатида тақдим этилади” — Алишер Қодиров

    15.12.2024, 10:33

    Ўзбекистонда газ инқирози: қандай қилиб экспортчидан импортчига айланиб қолдик? 

    20.12.2024, 18:31

    Ўзбекистонда чиқиндидан қарзини тўлаш учун фуқароларга 5 кун муҳлат берилади 

    24.12.2024, 15:17

    “Миллий тикланиш” фракцияси Россия ҳаво ҳудуди хавфсизлиги юзасидан сўров юборади — Алишер Қодиров

    28.12.2024, 11:27

    “Бир оилада болалар отасининг тадбирсизлигидан янги йилни нафақат кайфиятсиз, отасиз ҳам кутишга мажбур бўлди” — Алишер Қодиров

    3 январ, 18:25

    Ўзбекистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши кутилмоқда

    7 январ, 14:20

    “Буни ҳозир тўхтатмасак, 20 йилдан кейин ҳеч қандай қонун ёрдам бера олмайди” — Алишер Қодиров электрон сигареталар ҳақида

    8 январ, 10:19

    Онаси калтаклаганидан вафот этган 4 ёшли қиз, 6,6 млрд долларга ошган олтин-валюта захиралари, материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар рўйхати: 8 январнинг

    8 январ, 22:55

    Эгаридан тушови қимматга тушган топ 4 завод: катта иқтисодий лойиҳаларнинг ортидаги қўрқинчли рақамлар

    16 январ, 11:09

    Ўзбекистонда газ, электр ва ёнилғи қимматлашади. Бу бошқа товар ва хизматлар нархига қандай таъсир қилади?

    16 январ, 16:32

    “Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди” — Алишер Қодиров

    24 январ, 12:26

    Ўзбекистонда электрон сигареталарни бутунлай тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

    24 январ, 15:50

    Тошкент мактабларида тарқалган сил касали, Самарқандда тез ёрдам машинасини чорраҳада кутишга мажбур қилган ЙПХ ходими, Тошкент вилоятида ис газидан вафот этган аё...

    24 январ, 23:23

    Ўзбекистонда газ қазиб олиш кўпайиш ўрнига, яна қисқарди

    28 январ, 12:18

    Ўзбекистонда 2030 йилга бориб “яшил” энергия улушини жами генерацияда 50 фоиздан ошириш режалаштирилмоқда

    28 январ, 18:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 18 май, 14:15

    Instagram: Озода Нурсаидова нега озиб кетди? Сабрина Жабборова “Гелик” рулидаги қизни кечирди, Марям Тиллаева Канн кинофестивалида қатнашмоқда

    Шоу-бизнес | 18 май, 13:50

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.