• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Муқобил энергия манбаларини ўрнатиш бу – давлат сиёсати” — Шавкат Мирзиёев

    Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

    Мамлакатимизда энергия ресурсларига талаб йилдан йилга ошиб бормоқда. Бунга мос равишда янги станциялар қурилиб, манбалар кўпайтирилмоқда.

    Шу билан бирга, жорий йил бошида ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланган эди. Давлат раҳбарининг июлда Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ушбу режани илмий асосланган ҳолда 2 баравар ошириб бажариш йўллари кўрсатиб ўтилди.

    Фото: “president.uz”

    Шундан сўнг, Фарғона политехника институти олимлари томонидан Фарғона туманидаги электр истеъмоли ўрганилди. Мисол учун, 4,6 минг хонадон ва 233 та тадбиркорга хизмат қиладиган “Лоғон” подстанциясидаги йиллик йўқотиш 5 миллион киловатт/соатни ташкил қилади. Бу – табиий йўқотиш учун белгиланган меъёрдан 1,5 баравар кўп.

    Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур подстанциядан электр оладиган 113 та трансформатордаги юкламани тенг тақсимлаш орқали 765 минг киловатт/соат йўқотишнинг олдини олиш мумкин. Энг муҳими, бунга харажат талаб қилинмайди. Туман электр корхонасида бошқарув тўғри йўлга қўйилса бўлди.

    Ёки сув насосларига хизмат кўрсатувчи 44 та трансформаторга реактив қувват батареялари ўрнатилса, йўқотиш йилига 1,1 миллион киловатт/соатга камаяди, харажат бир йилда ўзини оқлайди.

    Умуман, Фарғона туманидаги 14 та подстанцияда 15,5 миллион киловатт/соат ёки йилига ўртача 6 миллиард сўмлик ортиқча йўқотиш ҳисоб-китоб қилинган. Иш юқоридагидек омилкорлик билан ташкил қилинса, электрдан иқтисод қилиш режасини бажариш мумкин.

    Мамлакатимиз бўйича 1 минг 800 та шундай подстанция ва 100 мингга яқин трансформатор бор. Мутасаддиларга ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилиб, энергияни тежаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Қорақалпоғистонда газни тежаш бўйича яхши натижа бор. Ҳозиргача 95 мингта хонадондаги эскирган “горелка” энергия тежамкорига алмаштирилгани ва иситиш тизими изоляция қилингани ҳисобига, йилига 145 миллион кубметр газ иқтисод бўлмоқда. Яна 16 минг эҳтиёжманд оилага маҳаллий бюджет ҳисобидан шундай печлар қўйиб бериш бошланган. Бу орқали 20 миллион кубметр газ иқтисод қилиниб, эҳтиёжманд аҳоли ихтиёрида 12 миллиард сўм қолади.

    Шу тарзда, юртимиздаги 1 миллион хонадон иситиш тизимини энергия тежамкорига алмаштириш вазифаси қўйилди.

    Фото: “president.uz”

    Юртимизда 2 минг 349 та йирик газ истеъмолчиси бор. Уларнинг орасида омилкорлари ҳам кўп. Масалан, Оҳангарондаги кафел ишлаб чиқарувчи корхона ўзидан чиққан иссиқликдан қайта фойдаланиш технологиясини жорий қилган. Лекин, йирик истеъмолчиларнинг бор-йўғи 25 фоизида замонавий газ тежовчи ускуналар ўрнатилган.

    Шавкат Мирзиёев бунга алоҳида тўхталиб, вилоят ҳокимликлари ва Энергоинспекция мана шундай масалалар билан шуғулланиши кераклигини таъкидлади. Йирик газ истеъмолчиси бўлган корхоналарда илмий-техник асослар билан энергия тежамкор технологиялар ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди. 

    Маълумки, шу йил 23 августдаги президент фармонига асосан, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси – Ўзэнергоинспекция Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди. Бу унинг имкониятлари ва иш самарадорилигини оширади.

    Энди шундай ишларни энг йирик электр истеъмолчилари бўйича ҳам қилиш кераклиги айтилди.

    Бу борада ижобий тажрибалар бор. Мисол учун, “Аму—Бухоро” каналига 100 мегаваттли қуёш станцияси ўрнатилди. Бунинг натижасида тармоқдан олинадиган энергия миқдори 30 фоизга ёки 200 миллион киловаттга қисқарди. Яна шунча қувват ишга туширилиши режалаштирилган.

    Бу бежиз эмас. Жами электр истеъмолининг 10-11 фоизи сув хўжалиги корхоналарига тўғри келади. Шу боис келгуси уч йилда сув хўжалиги иншоотларида электр истеъмолини камида 25 фоизга қисқартириш вазифаси белгиланди.

    Энергия самарадорлигини таъминлашда яна бир манба бу – қуёш. Масалан, Олтиариқдаги тадбиркор 300 киловаттли қуёш панели ўрнатиб, йилига 540 минг киловатт/соат ёки 486 миллион сўмлик электрни ўзи ишлаб чиқармоқда.

    Бу йил аҳолига 182 мегаватт, тадбиркорларга 791 мегаватт қувватли муқобил энергия ускуналари ўрнатиш режалаштирилган. Лекин айрим вилоятларда бу борадаги ишлар суст экани кўрсатиб ўтилди. Тегишли мутасаддилар қатъий огоҳлантирилди.

    “Муқобил энергия манбаларини ўрнатиш бу – давлат сиёсати”, деди президент.

    Йиғилишда вилоят ҳокимлари, энергетика тармоқлари раҳбарлари ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш чора-тадбирлари юзасидан ҳисобот берди.

    27.08.2024, 21:34   Изоҳ (0)   5712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 7 фоизгача пасайтиришни мақсад қилганмиз” — Шавкат Мирзиёев

    27.08.2024, 20:42

    Тошкент метрополитенининг “Ўзгариш” бекатида ёнғин чиқди 

    27.08.2024, 20:28

    Сўнгги икки ойда 11 млрд сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди

    27.08.2024, 19:59

    Ўзбекистонда АКТ хизматларининг иқтисодиётдаги улуши қанчага ортгани маълум қилинди 

    27.08.2024, 19:12

    Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

    27.08.2024, 18:39

    Шавкат Мирзиёев Беларусь Миллий Мажлиси кенгаши раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    27.08.2024, 18:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.