Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Аввалроқ Туркиянинг Карталкая тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада ёнғин чиқиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани, 32 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.
Ёнғин 12 қаватли ёғоч меҳмонхонада ёнғин содир бўлган ва тезда бутун бинога тарқалган. Қутқарувчилар дам олаётганларни эвакуация қилиб, курортнинг тўртта меҳмонхонасига жойлаштирган.
Ёнғин меҳмонхонанинг ресторан қисмида бошланган, ходимлар чоралар кўрган, ўт ўчирувчилар тахминан 40-45 дақиқадан сўнг воқеа жойига етиб келган.
Изоҳ (0)