• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини бориб кўрди (фото)

    Президент Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мазкур мажмуа давлат раҳбарининг 2020 йил 28 январдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган, ўша йили 17 апрелда унинг қурилишига тамал тоши қўйилганди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Биринчи босқичда қарийб 20 гектар майдонда технопарк барпо этилмоқда. У маъмурий марказ, тадқиқот ва ривожланиш маркази (R&D), фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги лабораторияси, клиник тадқиқотлар маркази, Фармацевтика техник университети ҳамда виварийни ўз ичига олади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бугунги кунда маъмурий марказ қуриб битказилган. 11 қаватли ушбу бинода Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, конференция зали, коворкинг маркази, бизнес инкубатор, кутубхона, соҳа тарихи музейи жойлашган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари ушбу марказни ва навбатдаги иншоотлар қурилишини кўздан кечирди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Кластердан асосий мақсад юқори технологияларни жорий этиш орқали мамлакат фармацевтика тармоғини ривожлантириш, халқаро инновацион тизимга интеграциялашиш, юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқариш, малакали мутахассислар тайёрлашдир. Ушбу кенг кўламли мақсадлардан келиб чиқиб, Тошкент вилояти Зангиота туманидан 190 гектар ер майдони ажратилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳозирги кунда бу ердаги саноат зонасида умумий қиймати 818 миллион долларлик 21 та лойиҳа жойлаштирилган. Уларнинг биринчиси – Grand Pharm Logistics Hub томонидан 40 миллион долларлик дистрибюторлик маркази ишга туширилди ва 300 та иш ўрни яратилди. Корхоналар Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия билан ҳамкорликда ташкил этилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент ушбу лойиҳалар ташаббускорлари билан суҳбатлашди. Инвестицияларни жалб этиш ва қўллаб-қувватлаш изчил давом эттирилишини таъкидлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Келгусида саноат зонасида яна 620 миллион долларлик 20 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Умуман, кластерда юқори сифатли дори-дармонлар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади, импорт бўлаётган маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади, 8 минг иш ўрни яратилади. Зарур амалиётлар маркази (GxP) товарларнинг тайёрланишидан истеъмолчига етиб боришигача бўлган барча босқичларда халқаро стандартларга мувофиқлик ва сифатни таъминлашга кўмаклашади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбарига шу ерда барпо этиладиган Фармацевтика техник университети ҳақида ахборот берилди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унда фармакопея маркази, кутубхона, спорт мажмуаси, ўқитувчилар ва чет эллик ходимлар учун турар жой бўлади. Саноат фармацияси, биокимё ва биотиббиёт, биотехнология, биофармацевтика, биоинформатика каби йўналишларда юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Бунинг учун таълим халқаро дастурлар асосида йўлга қўйилади, микробиология, биотехнология, хужайра биологияси, фармакология, таҳлилий кимё каби лабораториялар ташкил этилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Университетга жорий ўқув йилида илк талабалар қабул қилинди. Президент улар билан мулоқотда бўлди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Биз ривожланган давлатлардан инвесторлар олиб келяпмиз. Улар Ўзбекистонга қандай қилиб баҳо беради? Сизлар билан мулоқот қилиб. Мамлакатимизнинг бойлиги – ёшлар! Фармацевтика бўйича ҳам энг яхши дастурларни қўллаб, келажак учун мутахассисларни тайёрлаб олмасак, бошқаларга пул тўлаймиз, боғлиқ бўлиб қоламиз. Шунинг учун замонавий университет ташкил қилиб, дуал таълимни йўлга қўйяпмиз. Бу ерда ҳам билим оласизлар, ҳам ўқиганларингизни амалда қўллаш имкониятига эга бўласиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мазкур ўқув юрти битирувчиларига Корея республикасининг Ёнсе, Буюк Британиянинг Sanderlend va De Montfort университетларининг халқаро миқёсда тан олинадиган дипломлари берилади. Шунингдек, Данди, Пусан ва Пурдю университетлари билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

    Фото

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    18.12.2024, 19:55   Изоҳ (0)   4061
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги барча давлат университетларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади

    06.12.2024, 21:00

    Конституциянинг 32 йиллиги муносабати билан 483 киши афв этилди

    06.12.2024, 20:16

    Янги электропоездда Ҳожикентга борган президент, афв этилган 483 киши, Тошкент—Самарқанд ўртасида қўшимча йўлга қўйиладиган “Афросиёб”: 6 декабрнинг энг муҳим хаба...

    06.12.2024, 23:05

    Президент “Ғэлон” туристик зонасини ташкил этиш бўйича қарорни имзолади

    07.12.2024, 13:00

    Навоийга 2025 йили тармоқ корхоналаридан ташқари 2 млрд доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилмоқда

    07.12.2024, 15:16

    Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди 

    07.12.2024, 20:28

    “Ҳалол меҳнатингиз ва шижоатингиз учун катта раҳмат” — Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

    08.12.2024, 12:55

    Тошкент вилоятига 2025 йили 5 млрд доллар инвестиция жалб этилиши режалаштирилмоқда

    10.12.2024, 16:43

    Нетаньяху Сурияга бостириб кириш билан таҳдид қилди 

    11.12.2024, 12:10

    Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов лавозимини тарк этиши кутилмоқда

    11.12.2024, 12:42

    Жанубий Корея президенти офиси тинтув қилинди 

    11.12.2024, 13:55

    Тимур Ишметов Марказий банк раиси этиб тайинланади

    11.12.2024, 14:50

    Ўзбекистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда

    11.12.2024, 14:37

    Қарши давлат техника университети ташкил этилади

    11.12.2024, 18:34

    Трамп Байденни Украинага ажратилган пулларни ўзлаштиришда айблади 

    11.12.2024, 17:05

    WP: Украина Асадни ағдарган гуруҳларга ёрдам берган 

    11.12.2024, 18:05

    Янгидан ташкил қилинган тадбиркорлар ривожланишини баҳолаш кўрсаткичлари мақбуллаштирилади

    11.12.2024, 19:25

    “Ҳар бир ёш тоифасидаги инсон боғда ўз жойини топа олсин” – президент қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    11.12.2024, 19:44

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    11.12.2024, 20:00

    Россия разведка хизмати Асадга Сурияни тарк этишга ёрдам берган — Bloomberg

    11.12.2024, 20:13

    Сурия исёнчилари Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди (видео)

    11.12.2024, 22:10

    Марказий банк раиси этиб тайинланган Ишметов, пойтахт бўйлаб ўрнатиладиган байрам арчалари, Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган қонун лойиҳалари: 11 декабрнинг эн...

    11.12.2024, 22:25

    Россия АҚШ билан янги маҳбуслар алмашинувини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди 

    11.12.2024, 23:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.