• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Саломатлик

    Уларнинг мияси бошқача ишлайди: миллионлаб кишиларнинг севимлисига айланган 6 машҳур шахс

    Нейрофарқлилик — бу инсон мияси бошқаларникидан фарқли ишлашини ифодаловчи атама. Бунга аутизм, диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдроми, биполяр бузилиш каби ҳолатлар киради. Аввал бу каби ҳолатлар оғир касаллик деб ҳисобланган. Ҳозирги кунда мутахассислар уларни касаллик деб эмас, балки инсон хусусияти деб баҳоламоқда. Қуйида келтирилган машҳур инсонлар ўзининг нейрофарқлилиги билан муваффақиятга эришган.

    Фото: Legion.media.ru

    Белла Ремси

    Фото: Legion.media.ru

    Британиялик актриса Белла Ремси ўзида аутизм борлигини “Охиримиздан бири” сериалининг биринчи мавсуми суратга олинаётганда билиб қолган. Суратга олиш гуруҳи аъзоларидан бири унга муайян белгилар борлигини айтиб, шифокорга мурожаат қилишни тавсия этган.

    Белла бу ташхисни енгиллик билан қабул қилган, чунки у болалигидан ўзини бошқалардан фарқли деб ҳисоблаган. Бу ташхис унга ўзини яхшироқ тушунишга ёрдам берган. Унинг сўзларига кўра, аутизм актёрлик маҳоратига ҳам ижобий таъсир кўрсатган.

    Белла “Тахтлар ўйини” сериалида Лиана Мормонт ролини ижро этиб машҳур бўлган. Кейин “The Last of Us” сериалида бош қаҳрамон Эллиэ ролини ўйнаган. Бу рол унга “Эмми” ва “Олтин глобус” мукофотларига номзодлик олиб келган.

    Ден Эйкройд

    Фото: Legion.media.ru

    Машҳур актёр, мусиқачи, ссенарист ва продюсер Ден Эйкройд интервьюларидан бирида болалигида унда туретт синдроми ташхиси қўйилганини тан олган. Ден бу сабабли одамлар орасида юришга қийналган, аммо даволаниш орқали бу белгилар йўқолган.

    Кейинчалик у ўзини кузатиб, унда аспергер синдроми (ҳозирда бу юқори функсионал аутизм деб аталади) борлигига ишонч ҳосил қилган. У ғайритабиий нарсаларга қизиққани туфайли “Арвоҳ овчилари” фильмини яратган ва бош ролни ўзи ижро этган.

    Сет Роген

    Фото: Legion.media.ru

    2021 йилда канадалик актёр ва ссенарист Сет Роген америкалик сенатор Тед Круз ўртасида низо чиқди. Ўз хабарларидан бирида у ўзида туретт синдромининг енгил шакли борлигини айтиб ўтди. Унга кўра, бу ташхис фақат унда эмас, балки оиласининг бошқа аъзоларида ҳам мавжуд. Сетнинг айтишича, у вақти-вақти билан танадаги ихтиёрсиз қалтирашлар ёки тортишишларни бошдан кечиради. Бироқ, бу ҳолат унга Голливудда муваффақиятли карьера қуришга умуман халал бермаган.

    Сет Рогенни “СуперПерцлар”, “This Is the End”, “Интервью”, “Стив Жобс” каби фильмларда кўриш мумкин. У узоқ йиллик дўсти ва ҳаммуаллифи Эван Голдберг билан бирга “The Boys” франшизасини яратишда иштирок этган. Ҳозир эса улар Голливуд ҳаёти ва кинематография ҳақида “Кино студияси” номли сатирик лойиҳани чиқарди — бу ерда Сет Роген бош ролни ҳам ўйнаган.

    Энтони Хопкинс

    Фото: Legion.media.ru

    Икки карра “Оскар” совриндори Энтони Хопкинсда аутизм спектрига кирувчи бир нечта аломатлар бор. У болалигида дислексия (ўқиш ва ёзишни ўзлаштиришда қийинлаштириш) билан қийналган, бу эса мактабда муаммоларга сабаб бўлган. Натижада у мактабни ташлаб, санъат билан шуғулланишга қарор қилган.

    Хопкинс доимо ёлғизликни афзал кўрган, катта гуруҳлардан четда юради ва ролларига чуқур кириб ишлайди. У актёрликдан ташқари мусиқа ва рассомчилик билан ҳам шуғулланади.

    Кетрин Зета-Жонс

    Фото: Legion.media.ru

    Кетрин Зета-Жонсда 2011 йилда биполяр бузилишнинг II тури аниқланган. Бу касалликда одам депрессияга тушиб, кейин эса фаол, уйқусиз ҳолатга ўтади.

    Ўша йилларда эри Майкл Дуглас томоқ саратонига чалинган эди. Унга ёрдам бериш пайтида Кетрин ўзининг руҳий ҳолати ёмонлашганини сезмай қолган. 2013 йилда эр-хотин ажрашмоқчи ҳам бўлишган, лекин охир-оқибат муаммоларни енгиб, оила сақланиб қолган.

    Кетрин бу ҳолатни яширмаган, у интервьюларида бу ҳақида очиқ гапириб келади. Унинг фикрича, муаммолар ҳақида гапиришдан қўрқмаслик керак — энг ёмони бу ёрдам ололмасликдир.

    Вентворт Миллер

    Фото: Legion.media.ru

    Одатда аутизм болаликда аниқланади. Аммо актёр Вентворт Миллерда бу ташхис 49 ёшида қўйилган. У “Панжара ортида”, “Флеш” ва “Эртанги кун афсоналари” сериалларида рол ўйнаган.

    Ёшлик йилларида у депрессия ва ўз жонига қасд қилиш истаги билан курашган. Бу руҳий ҳолат уни одамлар билан мулоқотда қийнаган ва соғлиғига ҳам таъсир қилган. Катта бўлганида у ўзида аутизм белгиларини пайқаган. Шифокорлар ҳам бу ташхисни тасдиқлашган.

    Вентворт бошида бу хабарни қабул қилиш қийин бўлганини айтади. Бироқ у аутизм ўз ҳаётининг бир қисмига айланганини тан олган.

    19 май, 08:55   Изоҳ (0)   3050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Аутизм#Саломатлик#Гиперфаоллик синдроми#Венворт Миллер#Белла Ремси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳамманинг тўлақонли ҳаётга ҳаққи бор. Аутизмга йўлиққан болаларни ижтимоий ҳаётга олиб кириш ҳақида

    28.10.2019, 19:41

    Қачонгача оналарнинг ўзи боласига ташхис қўяверади? Билим, вақт ва пул талаб қиладиган аутизм

    02.04.2022, 19:57

    Ёш ва жинс танламаса-да, ўзбекчиликка «тўғри келмайдиган» тутқаноқ. Жимгина кузатиш ўлимга сабаб бўладиган эпилепсия қандай касаллик ўзи? Унинг давоси борми?

    25.05.2022, 14:27

    Хотирани қандай яхшилаш мумкин?

    29.11.2022, 14:37

    Фарзандларидан айрилишдек оғир жудоликни бошдан кечирган машҳурлар (фото)

    18.10.2023, 15:45

    “Эмми” халқаро мукофотига номзод қилиб кўрсатилган 6 корейс сериали

    23.01.2024, 13:20

    “Оскар” маросимига келган ҳиндулар, гиёҳвандларни даволаётган жониворлар, олов ёрдамида покланаётганлар — ҳафта суратлари

    17.03.2024, 22:50

    Роли учун тишларини арралатиб ташлаган: Роберт Де Ниро ҳаёти ҳақида қизиқарли фактлар

    24.06.2024, 09:40

    Уруш кўрган гўдаклар. Украинадаги болалар тақдири

    02.07.2024, 17:08

    Туяқушлар билан пойга ўйнаган ва амакиваччасига уйланган: Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан ҳақида сиз билмаган 10 та факт

    28.06.2024, 16:48

    “Ўғлимнинг вазнидан уялмайман”: дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? (фото)

    22.07.2024, 17:53

    Колин Фаррелл, Кира Найтли ва фарзандлари камёб касалликдан азият чекадиган бошқа юлдузлар

    13.08.2024, 19:05

    “Чуқур”дан кейинги ҳаёт: сериал юлдузлари ҳозир нималар билан банд? (фото)

    14.08.2024, 18:35

    Аутизмга чалинган дунёдаги энг машҳур инсонлар (фото)

    13.09.2024, 13:50

    Телефон экранидан чиқаётган ёруғлик онкологик касалликларни уйғотиши мумкин — мутахассис

    21.11.2024, 13:50

    Германияда ўзбек болаларига ёрдам кўрсатишга мўлжалланган халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилди 

    18 март, 19:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Эрон раҳбарига Саддам Ҳусайн тақдири билан таҳдид қилди 

    Дунё | 17 июн, 23:50

    Хитой Марказий Осиё давлатларига қарийб 210 млн доллар беғараз грант ажратади 

    Дунё | 17 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 17 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 17 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Дортмунд” “Флуминенсе” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 17 июн, 23:02

    Бухорода чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган онага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:50

    Трамп АҚШ кучлари Эрон ҳаво ҳудудини тўлиқ назорат қилаётганини билдирди 

    Дунё | 17 июн, 22:35

    Тошкентдаги “Сокин” подстанциясида юзага келган носозлик сабаб учта туманда “свет” ўчди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.