• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Ҳаёт сенга мандарин берса” фильмидаги кўпчилик пайқамаган 7 та ноодатий детал

    “Ҳаёт сенга мандарин берса” — бу баҳорда Netflixʼда намойиш этилган, Пак Бо Гом ва Ли Чжи Ин (ИУ) бош ролларда ўйнаган ғоят нафис ва таъсирчан дорама. Сюжет асосини ҳужжатли-тарихий муҳит тасвирланган ҳаёт ҳамда муҳаббат ҳақидаги драматик воқеа ташкил этади. Ҳозирги кунда мазкур сериал 2025 йилнинг биринчи ярмидаги энг машҳур ва энг кўп томоша қилинаётган дорамалардан бирига айланди.

    Э Сун ва Гим Мённинг ўзига хос хусусиятлари

    ИУ драмада нафақат Э Сун ролини, балки унинг қизи Ян Гим Мён ролини ҳам ижро этади. Э Сун образи учун Чжи Ин ёноғидаги машҳур холи билан суратга тушган.

    Турли ёшдаги Э Сун ролини ўйнаган бошқа актрисаларга бу хол грим ёрдамида қилинган. Бироқ Гим Мён қаҳрамонида, гарчи у ҳам ИУ роли бўлса-да, бу хол йўқ. Ҳикоя қаҳрамонларига айнан шундай синчковлик билан ёндашиш уларни ўзига хос ва бир-бирига ўхшамайдиган қилади.

    Ўтмишда Кван Шик спортдаги карьерасидан воз кечишга мажбур бўлган. Кейинчалик у учта фарзанднинг отаси бўлади ва уларни Гим Мён (금명), Ин Мён (은명) ва Дон Мён (동명) деб атайди. Бу исмлар корейс тилидан сўзма-сўз олтин, кумуш ва бронза деб таржима қилинади.

    Барча тўсиқ ва йўқотишларга қарамай, Кван Шик ҳаётидаги энг муҳим ва мутлақ ғалабани қўлга киритади. Бу жуда нозик детал бўлиб, у нафақат қаҳрамон характерини очиб беради, балки корейс миллий руҳини ҳам акс эттиради.

    Рақамли белги — омаднинг алоҳида рамзи ҳисобланади

    Жанубий Кореядаги мактаб ўқувчилари автомобиль логотипидаги ҳарф ўзлари орзу қилган университетнинг биринчи ҳарфига мос келса, бу уларнинг ўқишга кириш имкониятларини оширишига ишонади. Йин Мён мактабда ўқиш пайтида, бу ҳарфларни машиналардан ўғирлаб, бошқа мактаб ўқувчиларига омад келтирувчи тумор сифатида сотиш билан шуғулланади.

    Гим Мён университетга кириш учун тайёргарлик кўраётганда “С” ҳарфи ёзилган тасмани ўзи билан олиб юради. Кейинчалик маълум бўладики, у Жанубий Кореянинг энг нуфузли олий ўқув юрти ҳисобланган Сеул миллий университетига ўқишга киради.

    Отанинг йиллар давомидаги меҳри

    Бутун фильм давомида Кван Шик фарзандларига бўлган чексиз муҳаббатини намоён этишдан тўхтамайди. Таом танлашда, мактабга олиб боришда ёки спорт мусобақаларида иштирок этишда — у доимо севимли фарзандларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш учун ёнларида бўлади.

    Гим Мён болалигидан бери нўхатни жуда яхши кўради, Кван Шик эса буни умрбод ёдида сақлайди. Қизи аллақачон вояга етиб, турмушга чиқиб кетган бўлса-да, отаси меҳмонга келганида доимо унинг болаликдаги севимли ширинлигини олиб келарди.

    Тўй куни ёнида бўлишга ваъда беради

    Пак Ён Бом Гум Мён билан учрашганда, бир кун келиб уни келинлик либосида кўришни орзу қилишини айтади, яъни у ўзининг келажакдаги рафиқаси бўлишини назарда тутади. Гарчи ҳамма нарса Ён Бом режалаштирганидек бўлмаса-да, у берилган ваъдасини бажаради.

    Муҳим сана: 2006 йил 16 ноябрь

    2006 йил 16 ноябрда Гим Мён отасини кўргани касалхонага шошилиб кетаётганда, кўчаларда умуман машина йўқлигини пайқаш мумкин. Бунинг сабаби ўша кун Кореядаги мактаб битирувчиларининг 수능 (сунин) деб номланувчи имтиҳонига тўғри келган эди.

    Жанубий Кореяда сунин пайтида қатъий сукунат тартибига риоя қилинади: ер усти ва ҳаво транспорти ҳаракати чекланади, ҳатто идора ходимлари ҳам талабаларга имтиҳон топширишга халақит бермаслик учун ишга бир соат кечроқ келишади.

    Муҳаббат имо-ишоралари

    Кван Шик ва Э Сун бутун умр давомида бир-бирларига бўлган муҳаббатларини турли усуллар билан изҳор этади. Вақт синовидан ўтган энг гўзал одатлардан бири — Э Суннинг Кван Шик курткасининг чўнтагига қўлини тиқиб қўйиш одати эди.

    Бу жуда кичик детал бўлса-да, Э Суннинг бу одатга содиқлиги унинг туйғулари ўзгармаслиги ва чуқурлигини кўрсатади.

    13 май, 09:55   Изоҳ (0)   2173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#дорама#шоу-бизнес#сюжет

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қалбим чечаги» 23 ёшда: Сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    07.09.2020, 16:46

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55

    Қайғули якуни билан томошабинлар қалбини тилка-пора қилган корейс сериаллари (трейлер) 

    13 феврал, 17:37

    Дорамалар нима ҳақида: Корейс сериалларининг тўртта машҳур мавзуси

    10 март, 09:35

    Кинолокациялар: корейс сериаллари тез-тез суратга олинадиган машҳур жойлар

    20 март, 09:29

    Қизиқарли сюжети билан “Калмар ўйини”дан қолишмайдиган машҳур корейс сериаллари

    27 март, 11:43
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.