Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг қаллиғи, россиялик блогер ва модел Юлия Вавиловани яна бир ғаройиб совға билан ҳайратга солди. У машҳур америкалик режиссёр Спайк Ли суратга олаётган янги фильмда Вавилова учун рол харид қилди.

Мазкур эксклюзив имконият Дуровга 400 минг долларга тушди. У ролни Канн кинофестивали доирасида бўлиб ўтган amfАR хайрия гала-кечасида сотиб олди.
amfАR гала-кечаси ҳар йили Канн фестивалининг энг ёрқин тадбирларидан бири ҳисобланади. Унда таниқли санъаткорлар, сармоядорлар ва юлдузлар хайрия мақсадида турли ноёб лотларга пул тикишади. Бу йилги энг диққатга сазовор лотлардан бири Спайк Ли режиссёрлигидаги келгуси фильмда рол ўйнаш имконияти бўлди. Дуров айнан шу лотни Юлия учун харид қилди.
--mMBhKRA.avif)
Маълумот учун, Спайк Ли жорий йилги Канн кинофестивалида А$AP Rocky иштирокидаги “Heaven & Hell” (“Жаннат ва дўзах”) фильмини тақдим қилган эди.
Юлия Вавилова бу янгиликни ўзининг Instagram саҳифасида Stories орқали баҳам кўрди. Кузатувчилар эса бу совғани “нафақат қимматбаҳо, балки имижни сақаб қолиш учун кучли сармоя” сифатида баҳоламоқда.
Павел Дуров — Telegram мессенжери ва “ВКонтакте” ижтимоий тармоғининг асосчиси. Сўнгги йилларда у жамоатчиликдан бир оз чекиниб, шахсий ҳаётини сир тутишга интилган эди. Бироқ бу каби оммавий ҳаракатлар унинг шахсий ҳаётига бўлган қизиқишни янада оширмоқда.
Изоҳ (0)