Наманганда Nexia-3 ЙТҲга учраб, ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 25 май куни соат 20:49 ларда Наманган шаҳар “Янги аср” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. 2006 йилда туғилган фуқаро Nexia-3 автомашинасини бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилиши натижасида автомашинада ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан соат 21:03 да ёнғин қутқарув экипажи етиб бориб, соат 21:05 да ёнғин қутқарувчи ва фуқаролар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида автомашина тўлиқ ёниб зарарланган ҳамда ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Ёнғин билан якунланган ЙТҲлар
2025 йилнинг мартида Тошкент вилоятида Cobalt билан тўқнашган Nexia-2 ёниб кетганди. Апрелда ойида Тошкентда бетон тўсиққа урилган электромобиль ёниб кетди. Ҳайдовчи тирик қолган, шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўша ойда Россияда 6 нафар ўзбекистонлик бўлган автомобиль ЙТҲга учраб, ёниб кетганди.
Изоҳ (0)