Тошкентдаги “ЖАР” стадионида бўлиб ўтаётган мусобақада оммавий жанжал юзага келди. Ушбу турнир кўпроқ ёшлар орасида машҳур бўлиб, унда спортчилар, блогерлар ва санъаткорлар иштирок этади. Бироқ, кеча, 29 май куни ўтказилган беллашувлар жараёнида кутилмаган ҳодиса юз берди — блогерлар ва санъаткорлар ўртасида оммавий жанжал келиб чиқди.

Можаро “Спорт” телеканалининг жонли эфири давомида юз берди. Унга кўра, учрашув якунлангач, иштирокчилар ўртасида келишмовчилик юзага келган ва бу кейинчалик жанжалга айланиб кетди.
Турнир ташкилотчиларидан бири ҳисобланган Алишер Узоқов мазкур ҳолатга муносабат билдирди:
Бу бизнинг жамоалар томонидан уюштирилган “пиар” эди. Аммо бу назоратдан чиқиб кетгандек бўлди. Шу сабабли бу ҳолат ОАВда бошқача тарзда талқин қилинмоқда. Таъкидлаш керакки, бу жанжалдан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳамма соғ-саломат.
Мазкур жанжалнинг сабаблари борасида расмий идоралар томонидан изоҳ берилмади.
Изоҳ (0)