• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ижодкор журъатсизлик қилса, сезилади” — Хуршид Даврон

    “Дарё” ўзбек халқининг таниқли ёзувчи, шоирлари, зиёлилари билан туркум суҳбатлар эълон қилиб келмоқда. Навбатдаги мулоқотда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон қўрқоқлик ва гуруҳбозлик ижодкор учун ўлим билан баробар экани, ёзувчилар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ҳақида гапирди.

    Қўрқув — шоирни тамом қилади

    — Ёшликда сал “ақлсизроқ” бўлган маъқул. Ўйламай ёзаверасиз-ёзаверасиз... Вақт ўтган сари ўйлаб, мулоҳаза қилиб ёзадиган бўлиб қоласиз. Ёшликда ҳар куни бир нечта шеър ёзилса, ҳозир фақат Худо берганда... Берганини сезасиз.

    Аммо ёшликда ёзилганлари ҳам жуда қадрли. Қўрқув сезилмайдиган вақт-да у. Қўрқувни сездингизми, шоир сифатида тамом бўласиз. Биринчи тўпламимда “Қўрқоқ бўлсанг қўрқоқ бўлар шеър, мардман деб жар солмоғинг бекор” деган сатрлар бор эди. Мен ўзимнинг яқинларим, йиллар давомида сафдош-йўлдош бўлган шоир-ёзувчи дўстларимнинг ҳар бир асарини ўқиганда, уларнинг кечинмаларини ҳис қиламан. Масалан, Эркин Аъзам, Усмон Азим, Мурод Муҳаммад Дўстни яққол кўриб тургандек бўламан. Яъни, агар ижодкор қаердадир журъатсизлик қилса, шуни сезасиз. Лекин ёшларга “мана бундай ёзсанг зўр шеър чиқади, мана бундай ёзсанг машҳур шоир бўласан” деб бўлмайди, бундай қоида йўқ. Ҳар кимнинг шоирлик тақдири ўз измида, ўзининг қўлида.

    Ҳаёт — иқтидорлилар ва иқтидорсизлар курашидан иборат

    — Яна бир гап: шоир тўдага аъзо бўлдими – шоир сифатида тамом бўлди деяверинг. Қанча шоир укаларим бор, маълум тўданинг вакили бўлгани учун мансабни эгаллаб ўтирибди. Ўша тўда йўқолгани куни улар ҳам йўқолади... Ўзбекистонда дейсизми, Қозоғистонда ёки Россиядами – ёзувчилар бир-бирига қарши гуруҳларга бириккан. Ёзувчиларнинг ҳаёти – талантли ижодкорлар билан талантсиз ижодкорларнинг курашидан иборат. Ҳамиша шундай бўлган, ҳатто Навоий бобомиз даврида ҳам.

    Бизда биронта ижодий ташкилотга раҳбар тайинланса, зўр ижодкор бўлгани учун мансабга ўтирди деган тасаввурга борамиз. Ваҳоланки, раҳбар зўр ижодкор бўлиши шарт эмас, у ташкилотчи, ишбилармон, бошқалар учун жон куйдирадиган одам бўлиши керак. Биз ёмонлайдиган Совет даврида 4-5 йилда Ёзувчилар съезди ўтказилар, ҳар бир анжуман жиддий баҳс-мунозаралар билан кечар эди. Бугунги кунда, очиқ айтиш керак, ижодий ташкилотга “тепадан” белгиланган одам раҳбар бўлади, бу аниқ, аммо шу ҳолатда ҳам съезд ўтказишга, сайлов ташкил этишга ботина олишмайди. Ўша тайинланган одам керак бўлса 20 йиллаб ўтиради. Мен бунга қаршиман, лекин қарши бўлганлар озчилик-да. Икки қўллаб “ёқлайдиганлар” барибир кўпчилик... Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат ташкилотлари тўғрисида”ги қонуни бор. Биз шу қонунни 30 йилдан ошдики, бузиб келяпмиз. Шу ҳақда гапирсам, ёмонотлиқ бўламан...

    Суҳбатнинг тўлиқ шаклини YouTube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.

    17 март, 16:46   Изоҳ (0)   2681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Хуршид Даврон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.