• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сув босган «Пахтакор». Ердан пул «супуриб» олиш санъати. Ижтимоий тармоқлардаги трендлар

    Диққат қилинг, ижтимоий тармоқ уммонидаги воқеа-ҳодисалар таҳлилини бошлаймиз.

    Деҳқонободдаги ночор, аммо машҳур қишлоқ

    Куни кеча «Дарё» сайтида чоп этилган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги ночор қишлоқ аҳолиси ҳақидаги мақола Facebook’да шов-шув келтириб чиқарди. Ҳақиқатан, замондан гўёки узилиб қолган қишлоқ аҳолиси сабри ва матонатига қойил қолиш керак.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Telegram’да машҳур Rais buva ҳар доимгидек оригинал мем тайёрлади бу ҳақда:

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Мобил дастур ва кондуктор тўқнашуви

    Ўзбекистондаги энг катта онлайн-кутубхона — «Ziyouz.com» сайти асосчиси Давронбек Тожиалиев қизиқ пост қўйди. Бу пост остига кўплаб ижобий комментлар ёзилди.

    Давронбек Тожиалиев

    Автобусда кондукторнинг шанғиллаган овози эшитилди. Ўша томонга қарадим. Кўринишидан талаба йигит билан тортишяпти:

    – Эрталаб шошилганда чўнтакка пул солиш эсдан чиқибди.

    – Эркак киши, пулингга қараб кейин чиқсанг бўлмайдими?

    – Опа, узр, телефонимда Click бор. Рақамингизни беринг, ўтказвораман.

    – Клик-мликингни бошимга ураманми, пулни тўла!

    Кондукторнинг олдига бориб, пулни мен тўлаб юборишимни айтдим.

    – Йўқ, ўзи тўласин, булар ўзи шунақа. Доим шунақа қилади...

    Йигит раҳмат айтди. «Рақамингизни айтинг, ҳозироқ Click қивораман», деди. Йўқ дедим.

    * * *

    Ўзим ҳам бунақа ҳолатга тушганман. Яхшиямки, кондуктор олдимга келмаган. Дўстимга қўнғироқ қилиб бекатга пул билан чиқиб туришини сўраганман. Бир марта йўловчилардан бири мендан чипта учун нақд пул бериб турсам, пластик ёки телефонга ўтказиб юборишимни сўраган.

    * * *

    Биринчи марта Туркияга борганимда транспорт билан боғлиқ тартиб-қоидаларни, карта сотиб олишни билмасдим. Биринчи марта метрога тушарканман, йўловчилардан жетонни қаердан сотиб олиш кераклигини сўрадим. Бир турк йигити «Кел, кел» деди-да, пластигини турникетга икки марта текизиб, ўтавер деди. Тушунмай, «қардош, неча пул бўлди?» деб чўнтак ковлаётгандим, йигит «керак эмас, соғ бўл» кетиб юборди.

    Иккинчи марта трамвайга тушишда жетон оладиган жой қидирдим. Пул соладиган жойига ўн лиралик тиқсам, қабул қилмади. Нима қилсам экан, деб турсам, бир ўрта ёшли киши келди-да, «юр, қардошим» деб пластигидан ўтказиб юборди. Унга раҳмат айтиб, «пулингизни тўлай» дегандим, «йўқ, дуо қилиб қўйсанг бўлди» деди. Бир бошқача бўлиб кетдим.

    Кейин ўзим ҳам транспорт пластик картасидан сотиб олдим. Бир марта автобусда менга ҳам бир талаба мурожаат қилди. Картасида пул қолмаган экан, тўлаб юбордим.

    Бу табиий ҳолат, жанжал йўқ, тўполон йўқ, ортиқча хижолатлик йўқ. Ҳамма хурсанд. Юқоридаги воқеадан сўнг шу ёдимга тушганди.

    Дима Қаюм не дейди?

    Facebook’даги машҳур блогерлардан бири, Риштонда халқ кутубхонасини очган Дима Қаюмнинг кулгили ва, муҳими, тагдор юмористик постлари ҳам кайфиятни кўтаради, ҳам ўйга толдиради. Бугун унинг теша тегмаган ҳазилларидан келтирамиз.

    Дима Қаюм

    - Юзлаб аёллар орасида: «Сиз қандай совундан фойдаланасиз?» деган сўровнома ўтказдим.

    - Хўш, Дима, сўровнома натижалари қандай бўлди?

    - Аёлларнинг ҳаммаси «Ҳаммомдан йўқол, уятсиз!» деб бақиришди.

     
    Дима Қаюм

    - Хотинжон, энди орзуйингдаги қиммат уйда яшаймиз!

    - Вой, янги уй сотиб олдингизми?

    - Йўқ, тўловлар нархи ошибди.

     
    Дима Қаюм

    Сахийлик.

    Бошлиқ қабулхонасида кечгача уни кутган чолни «эртага келинг» деб чиқариб юборди ва оғайниси билан шахматбозликни давом эттирди. Ишдан қайтишда эса йўлда ўтирган тиланчига пул бераётганини интернетга жойлаб ўзини нақадар сахий эканини дунёга кўрсатди.

     
    Дима Қаюм

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Ҳабба.

    Текин вай-пайи ҳам бормиш.

    Бузилаётган янги уйлар атрофида баҳс

    Тошкент шаҳридаги янги қурилган уйлар бузилаётгани ҳақидаги хабар сурати билан тарқалди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Лекин икки соат ўтмасдан Тошкент шаҳар матбуот хизмати томонидан бундай иш кўзда тутилмагани ҳақида баёнот берилди. Бу ҳақда «Davletov.uz» канали ҳам хабар эълон қилди:

    «Лолазор» маҳалласи ҳудудида жойлашган 3 қаватли турар-жойларни бузиш ва ўрнига кўп қаватли турар-жойларни қуриш учун Тошкент шаҳри ҳамда Миробод тумани ҳокимлиги томонидан тадбиркорларга бериш тўғрисида ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.
    Самолётдаги тановул

    Facebook фойдаланувчиси Ҳусанбой Абдуллаевич «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётида йўловчиларга берилган овқатнинг расмини қўйиб, авиакомпанияга раҳмат айтган илк ўзбекистонлик бўлган бўлса керак. Бу овқатни кўриб, самолётда учгим келиб кетди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Мусофирга осон(ми)

    Telegram’даги Раис бува канали ўта жиддий ҳажвий видео жойлади ва бутун ижтимоий тармоқни кулдуриб йиғлатди. Унда Россияда ишлаётган мусофир ўзбек йигитлар ҳазил тайёрлаб, қор тагидан пулни қандай «супуриб» олаётгани тасвирланган. Видеодаги одамни тезроқ бирон кинога ролга чақирсаям бўларкан; муҳими, оригинал ғоя. Томоша қилиб улгурмаган бўлсангиз, албатта видеороликни кўринг.

    «Сериал муаммоси» сериали

    Сериал мавзуси давом этади. «Maslahat.uz» гуруҳига қўйилган ушбу пост кўп лайк олгандан ҳам бу постда ҳақиқат битилганини билса бўлади.

    ‎Абдуқодир Муминов

    Ўзбеклар, сизларга нималар бўляпти? Сериалдан бошқа муаммоингиз йўқми ростдан... Ундан кўра сериал кўравермай, болангиз билан бирга ўтириб дарс қилдиринг, ўргатинг у-бу нарсани... Бола тарбияси, болалар маънавияти деб жар солмай, болангиз мактабда қандай ўқияпти, уйда нима билан банд, вақти қайси режага асосан фойдали сарфланяпти, қайси касбга қизиқаяпти, шулар билан банд бўлинглар барака топкур пессимистлар...

    Ўша сериалларни ўзингиз ҳам кўрмай хоҳ бадиий, хоҳ илмий китоб, газета, журнал ўқинг, қизиқ ва фойдали томонларини болангизга илининг, улар билан фикрлашинг... Аввало, болангизга (айниқса ўғилларга) олиб берган сенсорли телефони ичида нималар бор, порнолари (тез-тез ўчириб, янгисидан юклайдиган порно видеолари) борми, ё бирор электрон китоб борми (афсуски, кўп жой олади деб ўчириб ташлайди...) деб қизиқинг, архивини титкилаб, нималар кўрган, нималар томоша қилган назорат қилинг (ақлингиз етса албатта). Марҳамат, агар болангиз етук бўлсин десангиз, адолатли ва фойдали қарор қабул қилиб, шу ишга бел боғланг... Хўш, дурустми?

    Булоқнинг иккинчи кўзи

    Куни кеча «Пахтакор»нинг Осиё чемпионлар лигаси 2-босқич саралашида «Эйр Форс»га қарши ўйинда (қаранг-ки, келиб-келиб халқаро ўйинда) ишкал бўлиб қолди: стадиондаги қувурдан сув қўйворди, натижада ўйин 20 дақиқага тўхтатилди.

    Twitter’да бу ҳақда ҳазил постлар ёзилди.

    Оролдан чиқаётган булоқнинг яна бир кўзи очилди.

    — Xayrulla Hamidov (@X_Hamidov) February 12, 2019

    Пахтакор ажойиб стадион зериктирмайди, бир-бир свет учиши мумкин, бир-бир сув тошиши мумкин...

    — TOKHIRINI (@TOKHIRINI) February 12, 2019

    Жўяли таклиф

    Бугунги дайжестимизнинг сўнгги пости ҳам Twitter’да яхши ўқилди:

    https://twitter.com/lecaprice88/status/1095734533041860609

    Барчага хуш кайфият ва оптимстик қарашлар тилаган ҳолда бугунги дайжестни якунлаймиз.

    Исроил Тиллабоев тайёрлади

    14.02.2019, 19:03   Изоҳ (0)   48348
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон тарихда биринчи 1 млрд долларлик евробондларни жойлаштирди

    14.02.2019, 18:43

    15 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    14.02.2019, 18:12

    Қашқадарёдаги паспортлаштириш жараёнида ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркорлар фош этилди

    14.02.2019, 18:08

    Юнусободдаги 15 ёшли қизнинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди

    14.02.2019, 17:50

    Ўзбекистонда суд ва терговдан қочиб юрган 11 нафар шахс ушланди

    14.02.2019, 17:23

    Қўқонлик йигитнинг йиртилган долларлари бутунига алмаштириб берилди

    14.02.2019, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.