• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қирғизистон

    “Халқаро суд Қирғизистон Ўзбекистонга 40 млн доллардан ортиқ пул тўлаши керак, деган қарорга келган” — Садир Жапаров

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида Иссиқкўлдаги тўртта пансионатнинг ўзбекистонлик инвесторларга ижарага берилаётгани сабабини айтди.

    Фото: AKIpress

    Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида пансионатларнинг ўзбекистонлик инвесторларга 49 йилга ижарага берилиши узоқ муддат экани, бу 5-10 йилни ташкил этиши кераклиги айтилган.

    “Тўртта пансионат бўйича қуйидагиларни айтаман. 2016 йилда Темир Сариев бош вазир сифатида уларни тортиб олди, тўғрисини айтсам, бу кўпроқ популизмга ўхшарди. Ўшанда архив ҳужжатларини ўрганиш ва бу объектларнинг келажаги ҳақида фикр юритиш керак эди. Агар шундай ҳаракат билан халқаро судда ютқазиб қўймаслигимизга кафолатлар бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди.

    Ўша йили Ўзбекистон томони Вашингтондаги халқаро судга мурожаат қилиб, 65 миллион доллар товон тўлашни талаб қилган.

    2017 йилда Сапар Исоқов Ўзбекистон томонига мактуб йўллаб, муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш ва тўртта пансионатни Ўзбекистон томонига қайтариш масаласини ишлаб чиқишни таклиф қилган. Шунингдек, у даъвони қайтариб олишни сўраган. Аммо Ўзбекистон томони даъволаридан воз кечмади.

    2023 йилнинг май ойида суд Қирғизистон томони 40 миллион доллардан ортиқ пул тўлаши керак, деган қарорга келган. Биз Ўзбекистон томони билан музокаралар олиб бордик ва объектларни 49 йилга ижарага беришга, уларни тўрт-беш юлдузли меҳмонхоналар даражасига кўтаришлари бўйича келишиб олдик: уларга белгиланган суммани тўлашга имконимиз йўқ”, — таъкидлади президент. 

    Жапаровнинг таъкидлашича, ушбу пансионатлар бугунги ҳолати вайронага айланганки, уларни омборхона деб аташ мумкин. Бу уларни ривожлантиришни талаб қилади.

    “Яқин 15-20 йил ичида уларни модернизация қилишга сармоя кирита олмаймиз, чунки бизда жуда кўп бошқа муҳим камчиликлар мавжуд. Уларни тузатмагунимизча, пансионатлар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

    Агар ушбу тўртта пансионатни сотса, уларни ҳеч ким 4 миллион долларга олмайди, 40 миллион доллар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Майли, 5-10 йилга ижарага берса бўларди, дейиш нодонлик, чунки тўрт-беш юлдузли меҳмонхоналар қуриш 5-10 йилни олади.

    Шунинг учун ҳеч бир давлат ўз инвестициялари ўрнини тўлдириш кафолати бўлмаса, шунча кўп пул сарфлашга рози бўлмайди”, — деди сиёсатчи.

    Фото: Иссиқкўлдаги Ўзбекистоннинг собиқ “Роҳат” пансионати / Courtesy Photo

    Шунингдек, Қирғизистон президенти пансионатлар “Кампирободга ўхшаб бериб юборилаётгани” ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди.

    “Кампирободни бердилар, деб жар солаётганларни нодонлар дейиш мумкин. Уни ҳеч кимга бермадик, аксинча, олдик. Биз уни тенг асосда бошқариш учун шартнома туздик ва 50 фоизини ўзимизга олдик.

    Илгари Кампирободнинг 50 метр нарисига ҳам қўйишмасди, тўғрими? Ҳар бир қароримиз учун ҳатто 50 йилдан кейин ҳам жавоб беришга тайёрмиз. Бизнинг ишимиз тўлиқ халқ манфаати учун қилинади. Шу боис ҳар қандай ҳолатда ҳам резонанс келтириб чиқаришга интилаётган айрим сайтларнинг маълумотларига эътибор бермасликни сўрайман”, — дея хулоса қилди Садир Жапаров.

    Ўзбекистоннинг Иссиқкўлдаги собиқ пансионатлари

    2016 йилда Темир Сариев бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати Иссиқкўлда Ўзбекистонга тегишли бўлган тўртта пансионат: “Роҳат-NBU” (кейинчалик (Алтин-Жай деб ўзгартирилди), “Олтин қум” (кейинчалик Бостери), “Дилором” (кейинчалик Эне-сай) ва Бўстон (номи сақланиб қолган) пансионатларини миллийлаштиришга қарор қилди.

    Ўзбекистон ҳолат юзасидан АҚШдаги халқаро арбитражга даъво аризаси берди. Тошкент қирғиз томонини собиқ СССР давлатлари ўртасида Иттифоқ парчаланганидан кейин бошқа республика ҳудудида қолиб кетган объектлардан фойдаланиш бўйича 1992 йилда имзоланган келишувни бузган, деб ҳисоблайди.

    2017 йил декабрида Сапар Исоқов бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати Бишкек тўртта пансионатни Ўзбекистонга беришга қарор қилгани, бироқ ерни ўзида сақлаб қолаётгани ҳақида хабар берди. Бунинг эвазига Ўзбекистон пансионатларга сармоя киритиши ва халқаро арбитраждан даъвосини қайтариб олиши керак эди. Аммо томонлар ўртасида келишув имзоланмагани маълум қилинди.

    18.08.2023, 17:23   Изоҳ (0)   38503
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон Иссиқкўлдаги пансионатларни ўзбекистонлик инвесторларга бермоқчи

    16.08.2023, 20:30

    “Вагнер” сафида Украинада жанг қилган қирғизистонлик ҳибсга олинди

    15.08.2023, 18:54

    Қирғизистонда масжид ва мадрасалар оммавий текширилмоқда 

    14.08.2023, 23:15

    Қирғизистондаги тоғ-чанғи базасида сайёҳлар дор йўлидан тушиб кетди (видео)

    12.08.2023, 14:19

    Қирғизистон Россиядан электр энергияси импортини деярли икки баробарга оширмоқчи 

    10.08.2023, 19:22

    Қирғизистонда давлат тилида эфир юритмаган телеканаллар жаримага тортилди

    10.08.2023, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.