• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.13
    • RUB161.07
    • EUR14542.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Алоҳида хонаси тугул, ҳатто каравоти бўлмаган, отаси ишлашга мажбурлаган “Уйда ёлғиз” фильми қаҳрамони — Маколей Калкиннинг кейинги тақдири қандай кечди?

    “Уйда ёлғиз” (Home Alone) миллионлаб томошабинларнинг Янги йил байрами арафасида интиқлик билан кутадиган фильмларидан биридир. Тан олиш керакки, Маколей Калкин ижросидаги айёр бола ёвуз ниятли одамларнинг қандай қилиб таъзирини беришини томоша қилиш одамга завқ бағишлайди. Умуман олганда, актёрнинг ҳаёти фильм сюжети каби ёрқин ва ҳавас қиларлик бўлмаган — Кевин роли унга мисли кўрилмаган шон-шуҳрат олиб келди, аммо ҳаёт синовлари ёш актёрни турли чиғириқлардан ўтказди.

    Маколейнинг руҳий тушкунликка тушган пайти, гиёҳвандликни енгиб ўтиши, яна тўлақонли ҳаёт кечиришга муваффақ бўлгани ҳақида AdMe нашри тайёрлаган мақолани таржима тариқасида эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Makoley Kalkin otasi Kit bilan

    Маколей Калкин отаси Кит билан
    Фото: East News

    Маколейнинг карьераси “Уйда ёлғиз” комедиясидан бошланмаган. Бундан ташқари, Кевин роли унинг фильмографиясидаги биринчи асосий роли ҳам эмас: у илк марта “Бак амаки” фильмида рол ижро этган. Ўшанда Калкин 8 ёш бўлган.

    Унинг отаси бир вақтлар Бродвейда актёр бўлган, лекин фарзандлари туғилганда у аллақачон театрдаги ишидан кетганди. Маколейнинг оиласи доимий етишмовчиликда яшаган: отаси маҳаллий черковда пономар (православ черковида қуйи даражадаги руҳоний), онаси эса телефон оператори бўлиб ишлаган.

    Кевин Маккаллистер роли кастингга келган бошқа болага насиб қилиши мумкин эди. Агар у фильмда рол ижро этганида, Кевин қора сочли бола бўларди (Жон Малени исмли ёш актёр қора соч бўлган), балки Маколейнинг ҳаёти ҳам бутунлай бошқача бўлган бўларди. Аммо “Бак амаки” фильмидаги тажрибаси туфайли бу ролни Калкин қўлга киритди.

    Фото: Universal Studios

    “Уйда ёлғиз” фильмининг биринчи қисми Маколейга “Бош ролдаги энг яхши ёш актёр” мукофоти ва 110 минг доллар гонорар олиб келди. Таққослаш учун: фильмнинг давоми суратга олингандан кейин актёр 4,5 миллион доллар ишлаб топган.

    Албатта, буларнинг ҳаммасига Маколей осонликча эришмаган. Актёрнинг айтишича, у шунчаки дам олишни, умрида биринчи марта ёзги таътилга чиқишни хоҳлаган. Ота-онаси билан бирга яшайдиган уйда алоҳида хона у ёқда турсин, ҳатто ўз каравоти ҳам бўлмаган. “Дадамнинг қиролларга хос кенг каравоти ва катта экранли телевизори бор эди, мен эса диванда ухлардим”, — дейди Калкин интервьюларининг бирида.

    Фото: East News

    Шон-шуҳрати энг юқори чўққига кўтарилганда Калкин дунёдаги энг машҳур болалардан бири эди — “100 нафар энг буюк юлдуз-болалар” рўйхатида у 2-ўринни эгаллади.

    Актёрнинг отаси Кит Калкин ўғлини доимо назорат остида ушлаган. Онаси эса қолган болалари билан уйда қолган. Кит Маколей билан суратга олиш майдончаларига борар, айнан у ёш юлдузнинг карьерасини бошқарарди. Маколейнинг эслашича, баъзан шундай пайтлар бўлганки, отаси унга тунда ухлашига рухсат бермаган. Ўғлини эртаси куни камера қаршисида айтиши керак бўлган жумлаларни ёдлашга мажбурлаган.

    Makoley 13 yoshda. Bu uning bolalikdagi soъnggi rollaridan biri — “Otam bilan tenglashib” фильмidagi roli.

    Маколей 13 ёшда. Бу унинг болаликдаги сўнгги ролларидан бири — “Отам билан тенглашиб” фильмидаги роли.
    Фото: East News

    1994 йилда Маколей ўзининг сўнгги фильмида рол ўйнади, кейин кинодаги ишини ташлади. У ўрта мактабда ўқишни давом эттирмоқчи эди, чунки иши туфайли у таълимдан кетишга мажбур бўлганди. Ўша вақтгача эса, яъни сўнгги 7 йил ичида у 15 та фильмда рол ўйнади — ҳар қандай катта ёшли актёр ҳам бундай тиғиз иш жадвалига дош бера олмасди.

    “Уйда ёлғиз”дан кейинги фильмлари эса кўплаб танқидларга учради. Айниқса, “Меҳрибон ўғил” фильми омадсизликка юз тутди — актёрнинг ҳаммага таниш ампуласини ўзгартиришга бўлган уриниши томошабинлар томонидан жуда ёмон қабул қилинди.

    Фото: East News

    Маколей фильмларда суратга тушишни тўхтатганидан кўп ўтмай, ота-онаси ажрашишди ва ўғлининг васийлиги бўйича суд иши бошланди. Маколей улардан бирини танлаш ўрнига суд орқали иккаласининг ҳам васийлигидан воз кечди. Суд жараёни 2 йил давом этди, натижада у ота-онасининг исм-шарифини ўзига тегишли жамғармадан ўчириб ташлади, ўзига молиявий ҳолатини назорат қиладиган бошқа бир мутахассис ёллади. Кит ҳатто бунга норозилик ҳам билдирмади ва оиласи ҳаётидан ғойиб бўлди. Бошқа фарзандлар эса онаси билан қолди.

    Маколей вояга етгунига қадар қанча пул ишлаганини ҳам билмас эди. Ота-онаси у шартномаларнинг барча тафсилотларидан хабар топмаслиги учун яхшигина ҳаракат қилишганди. 

    “18 га тўлганимда ҳисобчи мени ўз кабинетига чақирди. Олдимга бир парча қоғоз қўйиб, даромадим ҳақида гап бошлади. Бу жуда ғалати эди: гўё қандайдир кичкина бола яхшигина меҳнат қилган-у, мен унинг барча пулларини номаълум тарзда мерос қилиб олганга ўхшардим”, деб эслайди Калкин.

    Makolaey Kalkin birinchi xotini Reychel Mayner bilan

    Маколаэй Калкин биринчи хотини Рейчел Майнер билан
    Фото: East News

    Маколей биринчи марта 1998 йилда турмуш қурди. Ўша пайтда у ҳам, қаллиғи ҳам 18 ёшда эди. Унинг севгилиси Рейчел Майнер ҳам актриса эди, аммо бу никоҳ узоқ давом этмади: 2000 йилда эр-хотин алоҳида яшай бошлашди, яна 2 йилдан кейин улар расман ажрашишди.

    2002 йилда Калкин актриса Мила Кунис билан учрашишни бошлади. Уларнинг севгиси 8 йил давом этди, бу вақт давомида жуфтлик ҳақиқатан ҳам муносабатлари ҳақида эълон қилишмади. Гарчи Мила машҳур одам билан учрашганда муносабатларни сир сақлаш осон эмаслигини тан олган бўлса-да: Маколейнинг мухлислари актёрни кўчада бошқа бир қиз билан кўрганда қўпол муносабатда бўлишди. 

    “Ажралиш иккала томон учун ҳам қийин бўлган”, деб эслайди актриса.

    Kalkin aktrisa Mila Kunis bilan

    Калкин актриса Мила Кунис билан
    Фото: Getty Images

    2000 йилда Калкин актёрлик фаолиятига қайтишга ҳаракат қилди, спектакл ва бир нечта фильмларда иккинчи даражали ролларда пайдо бўлди. Унинг баъзи ижролари яхши баҳоланди, аммо Маколейнинг истеъдодига қарамай, ҳеч бир фильм “Уйда ёлғиз” каби шон-шуҳратга сазовор бўлмаган. 2000 йилдан 2019 йилгача Калкин атиги 6 та фильмда суратга тушган. Шундан сўнг кино унинг ҳаётида иккинчи планга тушиб қолди.

    2000 йилларнинг ўрталарида Маколей муаммога дуч келди ва ҳатто судга чақирилди, аммо жарима ва шартли қамоқ жазоси билан қутулиб қолди. Бундан бир оз олдин, 2000 йилда у ўгай синглисидан айрилди, бир неча йил ўтиб актёрнинг туғишган синглиси ҳам оламдан ўтди.

    Chapdagi surat huquqbuzarlikdan keyin politsiya boъlimida olingan, aktyor bu yerda 24 yoshda. Oъngdagi surat, taxminan, olti oydan keyin.

    Чапдаги сурат ҳуқуқбузарликдан кейин полиция бўлимида олинган, актёр бу ерда 24 ёшда. Ўнгдаги сурат, тахминан, олти ойдан кейин.
    Фото: East News

    Бугунги кунда актёр камдан кам ҳолларда интервью беради ва шахсий ҳаётини муҳокама қилишни ёқтирмайди. Албатта, уни тушуниш мумкин: Маколей ёшлигида машҳурликдан безор бўлган. Шу сабабли ҳам ҳаётининг қоронғи даври фақат оммавий ахборот воситалари ва фотосуратлар билангина муҳокама қилиниши мумкин, ўзи эса гиёҳвандлиги ёки ўтмишдаги муносабатлари ҳақида гапиришни истамайди. У диққатини ҳозирги кунга қаратишга ҳаракат қилади, баъзида ҳаётнинг оддий қувончлари ҳақида сўз очади — севимли уй жониворлари ёки севгилиси нонни қандай мазали пишириши ҳақида.

    2013 йилда у Тhе Pizza Underground пародия рок гуруҳига асос солган, бироқ унинг мусиқий карьераси гарчи ҳазил сифатида бошланган бўлса ҳам, яхши натижа бермади: шоуларнинг бирида томошабинлар норози бўлиб, ундан саҳнани тарк этишни талаб қилишган.

    2018 йилда Маколей Google Аssistant рекламасида суратга тушди: рекламада Уйда ёлғиз” фильмидаги ўзи ижро этган саҳналарни такрорлади. Реклама интернетда шиддат билан тарқалди – видео YouTube’да деярли 5 миллион марта кўрилди.

    Фото: Аrt & Science

    Калкин ўзининг ҳозирги ҳаёти ҳақида жар солмаса-да, ниҳоят унинг ишлари жойида деб айтиш мумкин. Маколей ўз қўли билан қурган йўлакчали уйда қиз дўсти Бренда Сонг билан бирга яшайди. Уларнинг мушуклари ҳам бор. Севишганлар бир хил пижама кийишади, 2021 йилда улар ўғил фарзандли бўлишди. 

    “Одамлар унинг қанчалик меҳрибон, содиқ, мулойим ва ақлли эканлигини билмайди,  дейди Бренда. Макнинг ўзига хослиги шундаки, у ўзидан уялмайди. У аслида кимлигини билади ва бундан юз фоиз мамнун”.

    Фото: Getty Images

    2021 йилда Калкин “Американинг даҳшатли ҳикоялари” (American Horror Story) машҳур сериалини суратга олиш жараёнларида иштирок этди. У 10-мавсумда бош роллардан бирини ўйнади ва унинг ижроси ҳозирданоқ юқори баҳоланди.

    Makoley “Amerikaning dahshatli hikoyalari” serialida

    Маколей “Американинг даҳшатли ҳикоялари” сериалида
    Фото: FХ / Networks

    Сўнгги йилларда Маколей аввалгидек эътибор марказида эмас. Аммо яқинда у кутилмаганда Gucci мода кўргазмасида пайдо бўлиб, жамоатчиликни ҳаяжонга солди. У 41 ёшида ҳам жуда яхши кўринишда, ишлари ҳам яхши кетаётганга ўхшайди.

    “Ҳа, мен уйда ўтиришни яхши кўрадиган одамман, дейди у. Менинг уйим 2 та собиқ юлдуз-болалар яшайдиган жой. Биримиз ҳали ҳам қўлимиздан келганини қилмоқдамиз, иккинчимиз эса ҳаётдан завқланишни хоҳлайди”.

    Фото: East News

    Ҳозирда Маколей жуда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Албатта, у ҳам ҳеч кимникига ўхшамаган, сокин оилавий бахтга лойиқ.

    3 январ, 13:35   Изоҳ (0)   5786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Уйда ёлғиз»#Маколей Калкин

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маколей Калкин Голливуддаги Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди (видео) 

    05.12.2023, 13:50

    “Аёз бобо”, “Қор маликаси” каби машҳур фильмлардаги актёр болалар ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    11.12.2023, 12:30

    Фото: “Уйда ёлғиз” фильми суратга олинган Маккалистерлар хонадонига саёҳат

    13.12.2023, 13:02

    Бошқа образда уларни танимайсиз. “Уйда ёлғиз” фильми актёрларининг кўпчилик билмайдиган роллари (фото)

    15.12.2023, 10:30

    “Уйда ёлғиз” фильмидаги Кевиннинг укаси ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    19.12.2023, 09:35

    Тармоқларда “Уйда ёлғиз-3” фильмининг сохта, лекин реалликка яқин трейлери пайдо бўлди

    26.12.2023, 10:35

    Дональд Трамп “Уйда ёлғиз 2” фильмида рол ўйнашга уни  қандай кўндиришганини айтиб берди

    28.12.2023, 20:20

    Янги йил ҳақидаги барча даврларнинг энг кассабоп фильмлари (видео)

    02.01.2024, 13:55

    “Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари” ва бошқалар: севимли фильмларнинг кўпчилик кўрмаган ремейклари  

    05.01.2024, 09:55

    Бир-бири билан ёшлигидан дўст тутинган Голливуд юлдузлари (фото)

    19.01.2024, 14:50

    “Уйда ёлғиз” фильмидаги Марвин — Дэниел Стерн фильм учун актёрлар қанча гонорар олганини ошкор қилди

    23.05.2024, 13:50

    2025 йилда Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўладиган машҳурлар исми тасдиқланди 

    28.06.2024, 17:41

    Фильм ва сериаллар суратга олинганидан кейин томошабинлар орасида машҳур бўлиб кетган уйлар (фото)

    06.07.2024, 11:23

    Фақатгина битта образи билан томошабинлар ёдида қолган актёр ва актрисалар

    13.09.2024, 16:35

    Биринчи дақиқалардан диққатингизни жалб қиладиган 5 та мини сериал

    02.10.2024, 17:55

    Мухлисининг таъқибига учраган, Туркияда заҳарланиб оғир касалликни бошдан кечирган актриса Феруза Норматова 35 ёшда (фото, видео)

    03.10.2024, 17:48

    АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп Оқ уйга қайтишни хоҳламаслигининг 4 та жиддий сабаби

    09.11.2024, 10:26

    Шахсий сувости кемаси ва “Уйда ёлғиз 2” фильмидаги хона: дунёдаги энг қиммат меҳмонхоналар қандай кўринишда? (фото)

    09.11.2024, 07:39

    Бойлик, машҳурлик, жанжаллар: АҚШнинг 47-президенти Дональд Трампнинг ҳаёти фотосуратларда  

    15.11.2024, 11:25

    ФҚБда ишлаган, нацистлар билан ҳамкорлик қилган, аёлларни ишга олишни хоҳламаган — буюк аниматор Уольт Дисней ҳақида кўпчилик билмайдиган фактлар

    05.12.2024, 11:05

    Қозоғистонда болаларни уйда ёлғиз қолдириш тақиқланиши мумкин

    02.12.2024, 16:37

    Қиш ва байрам кайфиятини улашувчи 10 фильм (трейлер)

    10.12.2024, 16:35

    Янги йил байрами ҳақидаги энг яхши комедиялар (трейлер) 

    16.12.2024, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга ички кийимлари орасида 96 гр тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    Ўзбекистон | 29 май, 20:25

    Уч қаҳрамон: адабиёт ва кинодаги архетиплар

    Ўзбекистон | 29 май, 19:30

    АҚШдаги компания ҳаводан бензин олишни таклиф қилмоқда

    Дунё | 29 май, 20:10

    Бухорога Хитойдан 24 дона замонавий автобус харид қилинди

    Ўзбекистон | 29 май, 19:40

    Хоразмда 1 млрд сўмлик тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатилди

    Ўзбекистон | 29 май, 19:25

    Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари самолёти қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 май, 19:15

    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади

    Реклама | 29 май, 18:00

    117 кун давом этган очлик — совет тузуми танқидчиси бўлган ёзувчининг тақдири қандай кечганди?

    Дунё | 29 май, 19:00

    Ҳаётни тубдан ўзгартириб юборган даҳолар ҳақидаги 6 та фильм ва сериал

    Маданият | 29 май, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.