• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент вилояти

    “Иш тўғри ташкил қилинса, бу туманда камбағаллик бўлиши мумкин эмас” — президент Тошкент туманида бўлди

    Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Тошкент вилоятининг ривожи, аҳоли ҳаёти ва янги лойиҳалар билан танишиш мақсадида дастлаб Тошкент туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Илгари бу ернинг маркази йўқ эди. Келес йўли кўчаси бўйлаб янги бино ва мажмуалар қад кўтаргач, ҳудуднинг қиёфаси тамоман ўзгарди. Хусусан, ушбу бош кўча кенгайтирилган ҳолда қайта қурилди. Унинг икки тарафида Давлат хизматлари маркази, Ёшлар маркази, маданият саройи, амфитеатр, универсал спорт мажмуаси, хотира майдони ва сайилгоҳ каби кўркам иншоотлар барпо этилди.

    Эски, пастқам уйлар ўрнида 41 та кўп қаватли турар жой қурилди. Энди улардаги 2 минг 536 та хонадонда 11 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Бу уйларнинг ертўла ва биринчи қаватида савдо, умумий овқатланиш, маиший ва молиявий хизматлар бўйича 270 та шохобча ташкил қилинмоқда. Уларда 1 минг 350 киши, жумладан, шу ерлик ёшлар ва аёллар ишли бўлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ушбу бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

    Хабарда айтилишича, реновация лойиҳасида ижтимоий инфратузилмага катта эътибор қаратилди. Марказий шифохона, туманлараро перинатал марказ, болалар боғчаси, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, туман тарихи музейи ишга туширилди. Ўзгаришлар фақат туман марказида эмас. Ҳудудда яқин-яқингача ичимлик суви муаммо эди. Осиё тараққиёти банки маблағлари ҳисобидан 4 та ҳавза қурилиб, 365 километр қувур тортилди. Натижада 36 та маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди. Охирги уч йилда туманда 218 километр ички йўллар таъмирланиб, асфалт ётқизилди. Бундай ишлар яна давом этмоқда.

    Шу ерда Тошкент туманида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш масалалари юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди. Жорий йилнинг 6 ойида туман иқтисодиёти 23 фоиз ўсган. Янги қурилишлар ва улардаги корхоналар негизида солиқ манбаси кўпайган. Тошкент туманида 70 та маҳалла, 62 мингта оила бор. Аҳволи оғир бўлган 372 та оилага кўмаклашиш учун масъуллар ва чоралар белгиланган.

    Режадаги лойиҳалар, бандлик ҳамда тадбиркорлик дастурлари доирасида йил якунига қадар 34 минг 443 та иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

    Президент хонадонлардаги имкониятларни юзага чиқариш, тадбиркорларнинг камбағал оила вакилларини ишга олишини рағбатлантириш бўйича топшириқлар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    “Тошкент тумани пойтахтимизнинг ёнгинасида. Бу ерда уй-жой, ишлаб чиқариш, тижорат, хизмат бўйича жуда катта имкониятлар бор. Иш тўғри ташкил қилинса, ўзи бу туманда камбағалчилик бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун иқтисодий комплексга, маҳаллаларга бераётган имкониятлардан фойдаланиб, камбағалликдан фаровонлик сари юриш керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

    Тошкент туманида йил якуни билан қарийб 53 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобига саноатда ўсиш суръати 9 фоиз, хизмат кўрсатишда 13 фоиз бўлиши кутилмоқда. Экспорт ҳажмини 100 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

    14.10.2024, 13:54   Изоҳ (0)   14488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Тошкент тумани#президент Тошкент вилоятида

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қибрайда Миллий гвардия ходими 13 ёшли қизни зўрлагани айтилган ҳолат бўйича жиноят иши судга келиб тушди

    09.08.2023, 17:15

    Зангиота туманида “Менинг биринчи уйим” дастури тажриба-синов тариқасида амалга оширилади

    14.11.2023, 15:42

    Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси 15 минг доллар пора олганида ушланди

    30.12.2023, 10:12

    “Дарё” дайжести: 15 февралнинг энг муҳим хабарлари

    15.02.2024, 22:15

    “Дарё” дайжести: 28 февралнинг энг муҳим хабарлари

    28.02.2024, 22:15

    “Дарё” дайжести: 5 мартнинг энг муҳим хабарлари

    05.03.2024, 22:15

    “Дарё” дайжести: 14 мартнинг энг муҳим хабарлари

    14.03.2024, 22:15

    Наманганда учта электр станцияси қурилиши бошланди

    25.03.2024, 19:19

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    08.05.2024, 22:30

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    20.06.2024, 22:35

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    02.07.2024, 22:25

    Тошкент вилоятида ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар табиатга 42 млн сўм зарар етказди

    07.10.2024, 19:25

    Қашқадарёдаги пропан заправкада ёнғин содир бўлди

    07.10.2024, 17:54

    Тошкентда инсон тана аъзолари сотилишида даллоллик қилмоқчи бўлган талаба ушланди

    09.10.2024, 18:43

    Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди 

    09.10.2024, 20:24

    “Дарё” дайжести: 9 октябрнинг энг муҳим хабарлари

    09.10.2024, 22:40

    Acıbadem шифохоналари тармоғида кўкрак бези саратонини даволашга комплекс ёндашув

    14.10.2024, 09:00

    Икки ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди 

    11.10.2024, 19:40

    CAEx Build&Cо. халқаро қурилиш ва дизайн кўргазмаси — бизнесни ривожлантириш учун янги имкониятлар

    15.10.2024, 10:30

    Ўзбекистоннинг кўп асрлик дарахтлари халқаро рўйхатига киритилди

    12.10.2024, 10:15

    Тошкент вилоятида судья мантиясиз, баённома юритмасдан иш кўргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган

    12.10.2024, 15:19

    Тошкент вилоятида 375 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини сақлаб келган шахс ушланди

    13.10.2024, 12:25

    Юнусободда янги қурилаётган бинонинг томи ёниб кетди

    13.10.2024, 17:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.