Шавкат Мирзиёев дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида айрим раҳбарлар тадбиркорларга тўсиқ бўлаётганини танқид қилди.

“Такрор ва такрор айтаман – ‘ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди’ деганлар жуда катта хато қилади. Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил-дадил қадам ташлашимиз керак”, деди давлат раҳбари.
Лекин кўп раҳбарлар ҳали масаланинг жиддийлигини, икки карра кўп ишлаш кераклигини билмаётгани, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларни биринчи раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан ўзи шахсан шуғулланиши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Қайд этилишича, бир ҳафта давомида мутасаддилар 3 мингдан зиёд тажрибали тадбиркорлар билан учрашди. Ишбилармонлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалаларни қўймоқда. Вазирлар, ҳокимлар, банк ва тармоқ раҳбарларига саволлар кўп.
Айрим раҳбарлар тенденцияларни ўрганиб, хатарларни тўғри баҳолаб, тадбиркорларга йўл очиш ўрнига ўзлари тўсиқ бўлаётганини танқид қилинди. Президент бундайларга нисбатан қаттиқ чора кўрилишини айтди.
Президент ҳозирги дунё аввалгидек эмаслигини, узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораётганини айтиб ўтди. Бу жараёнлар занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётини секинлашуви ва халқаро савдони камайишига олиб келиши мумкинлигини қайд этди.
Изоҳ (0)