Италия А Серияси 33-тури доирасида “Рома” — “Верона” баҳси бўлиб ўтди. Қизиқарли ҳамда кескин курашлар остида ўтган беллашувда римликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва айнан унинг 4-дақиқада киритган голи Клаудио Ранери жамоасига 3 очко тақдим этди. Ўнг қанотда Матиас Суле томонидан уюштирилган ҳужумни Шомуродов гол билан якунлади.
Якунда мазкур гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ҳамда римликлар ўз ҳисобидаги очколар сонини 57 баллга етказиб олган ҳолда турнир жадвалининг 6-поғонасидан жой олди.
Шомуродов 82-дақиқада захирага олинди. Учрашув якунига кўра ўзбекистонлик ҳужумчи учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Италия А Серияси
33-тур
19 апрель, шанба
“Рома” — “Верона” 1:0
Гол: 1:0 — Элдор Шомуродов (4)
Изоҳ (0)