Футбол бўйича Италия А Серияси 2023/24 йилги мавсуми тақвими эълон қилди.
Италия чемпионатининг янги мавсуми 20 август куни старт олади. Амалдаги чемпион “Наполи” илк турда “Фрозиноне” майдонига сафар қилади. “Милан” эса “Болонья” меҳмони бўлади. Мавсумнинг якуни 24 май кунига мўлжалланган.
1-турда қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:
- “Болонья” – “Милан”
- “Эмполи” – “Верона”
- “Фрозиноне” – “Наполи”
- “Интер” – “Монса”
- “Рома” – “Салернитана”
- “Сассуоло” – “Аталанта”
- “Торино” – “Кальяри”
- “Женоа” – “Фиорентина”
- “Удинезе” – “Ювентус”
- “Лечче” – “Лацио”
“Милан” ва “Интер” ўртасидаги Милан дербиси 4 ва 33-турларда бўлиб ўтади. Рим дербиси эса (“Рома” ва “Лацио”) 12 ва 31-турларда ўтказилади. “Ювентус” ва “Торино” тўқнашуви 8 ва 32-турларга мўлжалланган.
Изоҳ (0)